язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1999 й. 509-сон "Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1999 й.

N 509



ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жерой-Сардара фосфорит рудаси конини қазишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, уларни республика кимё корхоналарида маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариш ҳисобига фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиёжни ҳамда экспорт қилишни кўпайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Навоий кон-металлургия комбинатининг Қизилқум фосфорит комбинатида рудадан фосфорни энг кўп миқдорда ажратиб олишни таъминловчи, саноат маҳсулотларини янада бойитишнинг нам ва қиздириш жараёнлари билан тайёрлашнинг қуруқ усулларидан фойдаланган ҳолда концентратлар олишнинг комбинацияланган технологиясини қўллаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қизилқум фосфорит комбинатида фосфорли концентратлар ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ишларини қуйидаги икки босқичда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин:

биринчи босқич (2000 йил) - комбинатнинг I навбатини саноат маҳсулотини сув айланишининг ёпиқ цикли воситасида ювган ҳолда янада бойитиш бўйича очиқ турдаги линия билан жиҳозлаш ҳамда йилига 1500 минг тонна рудани қайта ишлаш ва 700,0 минг тонна фосфорит концентрати, шу жумладан таркибида 30 ва 24 фоиз фосфор бўлган юқори даражадаги 500,0 минг тонна концентрат ишлаб чиқариш;

иккинчи босқич (2001-2002 йиллар) - комбинатнинг II навбатини қуриш ҳамда рудани қайта ишлаш ҳажмини йилига 3600 минг тоннага етказиш ва 1960,0 минг тонна, шу жумладан таркибидаги фосфор 30 фоиз бўлган 360,0 минг тонна ва 27 фоиз бўлган 800,0 минг тонна бойитилган концентрат ишлаб чиқариш.


3. Белгилансинки:

Қизилқум фосфорит комбинатининг I навбати таркибида рудани қайта ишлашнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширувчи бойитишнинг қўшимча линиясини етказиб беришни маблағ билан таъминлаш Навоий кон-металлургия комбинатининг ўз маблағлари ҳисобига таъминланади;

Қизилқум фосфорит комбинати II навбатининг кон, карьер, майдалаш-эзғилаш, бойитиш ва қиздириш жиҳозларини етказиб беришни маблағ билан таъминлаш "Гермес" агентлигининг суғурта қопламаси остида "КХД Гумбольд Ведаг" (Германия) компанияси томонидан жалб этиладиган чет эл кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Навоий кон-металлургия комбинати "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзсаноаттехнология" лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти ва "Ўзкимёлойиҳа" илмий-тадқиқот институти билан биргаликда:

Қизилқум фосфорит комбинатининг II навбатини комбинацияланган схема бўйича лойиҳалаш учун бошланғич маълумотларни 1999 йил охиригача тайёрласин;

"КХД Гумбольд Ведаг" компаниясини жалб этган ҳолда 2000 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қизилқум фосфорит комбинати II навбати қурилишининг техник-иқтисодий асосланишини ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган босқичларга мувофиқ ишлаб чиқсин.


5. Навоий кон-металлургия комбинати 2000 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қизилқум фосфорит комбинатининг I навбати таркибида қурилишни ҳамда комбинацияланган технология бўйича бойитилган фосфорит концентратлари олиш жараёнини ишлаб чиқишни тугалласинлар.


6. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг:

а) Япониянинг "Мицуи" ва "Тойо Инжиниринг" компаниялари консорциуми билан биргаликда Япония халқаро ҳамкорлик банкининг суғурта қоплами остида хорижий банклар кредитлари ҳисобига Самарқанд кимё заводини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш бўйича, таркибида 100 фоиз Р205 бўлган юқори концентрацияли фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш қувватини қуйидаги икки босқичда оширишни ҳисобга олган ҳолда:

биринчи босқич (2001 йил) - йилига 125 минг тонна;

иккинчи босқич (2002 йил) - йилига 200 минг тонна;

б) "Тексуна" компанияси (АҚШ) билан биргаликда АҚШ экспорт-импорт банкининг суғурта қоплами остида хорижий банклар кредитлари ҳисобига, 2003 йилга бориб фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш қувватини йилига 280 минг тоннагача етказган ҳолда Олмалиқ "Аммофос" ишлаб чиқариш бирлашмасини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш бўйича таклифи қабул қилинсин.


7. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Самарқанд кимё заводи Япониянинг "Мицуи" ва "Тойо Инжиниринг" компаниялари консорциуми билан биргаликда:

Самарқанд кимё заводини кенгайтириш ва реконструкция қилиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини 1999 йил охиригача тугалласинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар;

Япония компаниялари консорциумининг лойиҳанинг биринчи босқичини муддатидан олдин маблағ билан таъминлаш мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда уни 2000 йилда, иккинчи босқичини эса - 2002 йилнинг 1-ярим йиллигида тугалласинлар.


8. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Олмалиқ "Аммофос" ишлаб чиқариш бирлашмаси "Ўзкимёлойиҳа" илмий-тадқиқот институти ва "Тексуна" компанияси (АҚШ) билан биргаликда "Аммофос" ишлаб чиқариш бирлашмасини реконструкция қилиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини АҚШнинг Эксимбанки суғурта қопламаси остида чет эл кредитларини жалб қилган ҳолда уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур қарорда кўрсатилган барча лойиҳаларнинг ўз вақтида комплекс экспертизадан ўтказилишини ва уларни маблағ билан таъминлаш учун хорижий банклар кредитлари жалб қилинишини таъминласин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти мазкур қарорда санаб ўтилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ваколатли органлар, вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва уларни тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов