язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.1994 й. 160-сон "Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги "Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.1994 й.

N 160



"ИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ" ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ ОЧИҚ ТУРДАГИ

"ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ" АКЦИОНЕРЛИК

ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1991 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон давлат металлургия саноати концернининг тугатилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳамда иловага мувофиқ "Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналарининг уларнинг негизида очиқ турдаги "Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамиятини тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамиятининг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамияти "Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат корхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамиятининг у тузилаётган пайтдаги устав фонди "Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат мулкидан шаклланади;

"Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамияти бошқарувининг раиси Машинасозлик, кимё ва металлургия мажмуи билан келишилган ҳолда акционерлик йиғилиши томонидан сайланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ўзига берилган ҳуқуқларга мувофиқ:

"Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда 2 ой муддатда акцияларни қуйидаги тартибда жойлаштиришни назарда тутган ҳолда бирлашмани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

25 фоизи  Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига;

25 фоизигачаси - меҳнат жамоалари аъзоларига, шу жумладан, 5 фоизи бепул;

қолган қисми - турдош корхоналарга, шу жумладан, бошқа давлатлардаги турдош корхоналарга, хорижий инвесторларга ва қийматли қоғозлар бозорида эркин сотишга.

5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда ва статистика ҳисоботларида "Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамиятининг кўрсаткичларини алоҳида сатрда кўрсатсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 24 мартдаги

160-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамияти

таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Тошкент алюминий қотишмалар заводи.


2. "Ранглиметалл" фирмаси - кичик давлат корхонаси (Тошкент шаҳри).


3. Тажриба-механика заводи (Тошкент шаҳри).


4. "Хандикрафт" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси.


5. Қарши "Камалак" кичик корхонаси.


6. Қўқон "Маъдан" ширкати.


7. Самарқанд "Иттифоқ" ишлаб чиқариш корхонаси.


8. Урганч "Тежамкор" кичик давлат корхонаси


9. Марғилон "Уста Маҳмуд" фирмаси.


10. Хўжалик ҳисобидаги "Металл" ташқи савдо фирмаси.


11. Фирма магазини (Тошкент шаҳри).