язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ ЎзР ВМ 03.03.1993 й. 122-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 03.03.1993 й. 122-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қароридан олдинги таҳрири


Қарор номининг олдинги таҳрири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА,

КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ

СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ КОНДА ХАТАРДАН

ҚУТҚАРУВЧИ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚИСМЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги номи)



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси: (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларида хизмат қилишнинг хусусиятларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Республика, вилоятлар, туманлар давлат ҳокимияти ижроия органлари, идоравий буйсунишидан катъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар аварияларни бартараф этишда конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларга ёрдам кўрсатсинлар, мана шу мақсадда транспорт воситалари, материаллар ва асбоб-ускуналар, алоқа воситалари ва дори-дармонлар берсинлар, шунингдек, конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимларига махсус кийим-бош бериш ҳамда уларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг авария содир бўлган объектларга темир йул ва авиация транспортида биринчи навбатда жўнатилишини таъминласинлар. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом номининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси саноатда, кончиликда ва

коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб

борилишини назорат қилиш давлат инспекциясиининг

конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган

қисмлари тўғрисида

НИЗОМ

(ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги номи)



Қарор билан тасдиқланган Низом 1-бандининг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари белгиланган тартибда кўмир, руда шахталари, очиқ конлар, бойитиш ва брикетлаш фабрикаларида ҳамда кон ишлари олиб борувчи ёки ер ости иншоотлари, кавланаётган конлардан фойдаланувчи бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда конда хатардан қутқариш хизматини амалга оширишга даъват этилган ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳисобланадилар. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган отрядлар ва взводлар Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмига бирлашадилар. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 7-бандининг олдинги таҳрири


7. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмни бошқариш марказлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари штаби конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича раҳбарлик қилади ҳамда бошқарув органи ҳисобланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 8-бандининг олдинги таҳрири


8. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари штаби юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳрга, шунингдек, тегишли муҳрларга, тўрт бурчакли муҳрлар ва бланкаларга эга бўлади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 9-бандининг олдинги таҳрири


9. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тузилмаси, унинг бўлинмаларининг сони ва жойлашиши конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни ташкил этиш бўйича нормативлар билан белгиланади, бу нормативлар конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмларни маблағ билан таъминловчи тармоқ вазирликлари, концернлар ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 10-бандининг олдинги таҳрири


10. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбий қисмларни бутлаш муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосида жисмоний ривожланиши ва саломатлигининг аҳволига кура фавқулодда шароитларда газдан химоя килувчи аппаратларда ишлашга лаёкатли бўлган кўмир, кон-руда корхоналарининг етакчи касблари малакали ишчиларидан, мутахассислари ва раҳбарларидан иборат бўлади. Конда хатардан қутқарувчиларни профессионал танлаш талаблари ва уларни ҳар йили врачларнинг текширувидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соликни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 12-бандининг олдинги таҳрири


12. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қислар оддий жангчилар ва командирлар таркибининг интизомий жавобгарлиги масалалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштрилган қисмларнинг Интизомий устави билан белгиланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 16-бандининг олдинги таҳрири


16. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларининг шахсий таркиби хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида фарқловчи белгиларга эга бўлишлари ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан бериладиган махсус кийим-бош кийиб юришлари керак. Уни кийиш муддатлари ва бериш нормалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахсий таркибининг таъминоти тўғрисидаги Низом билан белгиланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 17-бандининг олдинги таҳрири


17. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмлар бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни жиҳозлаш Табелига мувофиқ номенклатура ва миқдорда аппаратлар, асбоб-ускуналар, штатли захира материаллар ва автотранспорт билан таъминланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 18-бандининг олдинги таҳрири


18. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларининг хатти-ҳаракатлари, аварияларни бартараф этиш пайтида жангчилар ва командирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг конда хатардан қутқариш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш бўйича Устави билан тартибга солинади. Конда хатардан қутқарувчи хҳарбийлаштирилган қисмлар ходимлари хизмат кўрсатилаётган корхона билан, шунингдек, фавқулодда вазиятда хатти-ҳаракатларнинг ягона тизими бўйича кишиларни қутқариш ва йирик аварияларни бартараф этишга бевосита боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 22-бандининг олдинги таҳрири


22. Конда хатардан қутқарувчи хҳарбийлаштирилган кмсмлар шахсий жангчилари ва командирлари таркибидаги шахслар меҳнатига хақ тўлаш, мукофотлаш ва кишиларни қутқариш, аварияларни бартараф этиш пайтида уларнинг юксак тайёргарлиги ва хатти харакатларининг самарадорлигини рабатлантириш, шунингдек, пул мукофоти, имтиёз ва товонлар бериш хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг тегишли тоифадаги ишчилари, мутахассислари ва раҳбарлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбий қисмлар шахсий таркибининг пул таъминоти тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарор билан тасдиқланган Низом 24-бандининг олдинги таҳрири


24. Конда хатардан қутқарувчи бўлинмаларнинг ҳарбийлаштирилган ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг меҳнатга лаёқатсиз кунлари ва санаторий-курортда даволанишига ҳақ тўлаш, бошқа тўловларга кирувчи ҳамда истеъмолга йўналтирилувчи маблағлар таркибига кирмовчи бошқа ижтимоий тўловлар мақсадида конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг давлат таъминоти махсус фонди ташкил этилади. Қайд этиб ўтилган фонд Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланадиган тартибда миқдорларда иш ҳақига қўшиб ҳисобланади. (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд)