язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.1993 й. 122-сон "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.1993 й.

N 122



"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ КОНДА ХАТАРДАН

ҚУТҚАРУВЧИ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚИСМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларда хизмат қилишнинг алоҳида шароитларни, шунингдек, конда хатардан қутқариш ишларини самарали олиб боришни таъмянлашда ҳамда ер ости иншоотлари ва қазилаётган конлардан фойдаланувчи, кўмир, руда ва минерал хом ашё қазиб олиш ва улардан фойдаланиш корхоналарида авария оқибатларидан кончилар ҳаётини ҳимоя қилишда уларнинг жавобгарлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.

2. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида 1993-1994 йиллар давомида республикада кончилар ва конда хатардан қутқарувчиларни иссиқ ва газдан ҳимоя қилиш воситаларини тузатиш ва метрологик таъминлащ, шунингдек, ер ости аварияларининг олдини олиш ва уларни бартараф қилиш учун махсус асбоб-ускуналар ва материалларни куплаб ишлаб чиқариш буийча база ташкил этиш дастурини тайёрласин ва амалга оширсин;

икки ой муддат ичида "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларида хизмат қилишнинг хусусиятларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

СССР Кўмир саноати вазири томонидан 1950 йил 22 апрелда тасдиқланган СССР Кўмир саноати вазирлигининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тўғрисидаги Низомни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланмасин.


3. "Ўзулгуржибиржасавдо" Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни зарур техника, транспорт, назорат-ўлчов асбоблар, дори-дармонлар ва тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари билан биринчи навбатда таъминласинлар.

4. Республика, вилоятлар, туманлар давлат ҳокимияти ижроия органлари, идоравий буйсунишидан катъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар аварияларни бартараф этишда конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларга ёрдам кўрсатсинлар, мана шу мақсадда транспорт воситалари, материаллар ва асбоб-ускуналар, алоқа воситалари ва дори-дармонлар берсинлар, шунингдек, конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимларига махсус кийим-бош бериш ҳамда уларнинг ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ходимларининг авария содир бўлган объектларга темир йул ва авиация транспортида биринчи навбатда жўнатилишини таъминласинлар.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 3 мартдаги

122-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг

конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган

қисмлари тўғрисида

НИЗОМ


1. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари белгиланган тартибда кўмир, руда шахталари, очиқ конлар, бойитиш ва брикетлаш фабрикаларида ҳамда кон ишлари олиб борувчи ёки ер ости иншоотлари, кавланаётган конлардан фойдаланувчи бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда конда хатардан қутқариш хизматини амалга оширишга даъват этилган ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳисобланадилар.

2. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг асосий вазифаси саноатнинг хизмат кўрсатилаётган корхоналарида одамларни қутқариш, ёнғинларни ўчириш, портлашлар, кўмир ва газнинг тусатдан отилиши, тоғ жинсларининг босиб қолиши оқибатларини тугатиш ҳамда нафас олиш органларчни ҳимоя қилиш воситалари ва махсус жиҳозларни қўллашни талаб қилувчи бошқа ишларни бажариш бўйича тез ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади.


3. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширадилар:

шахталарда ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар хизмат қилувчи бошқа корхоналарда тўсатдан содир бўлган авариялар пайтида кишиларни қутқариш ва эвакуациялаш бўйича конда хатардан қутқариш ишларини бажариш, жароат олган кишиларга бевосита иш жойида ёки эвакуация пайтида тиббий ёрдам кўрсатиш;

ёнғинларни учириш, авариялар оқибатларини тугатиш, шу жумладан кўмир ва газнинг тусатдан отилиши, оқма сойларнинг ёриб чиқиши, ковлакаётган конларнинг чўкиши ва босиб қолиши (ўпирилиши) оқибатларини бартараф этиш ишлари, шунингдек, ажратиб қуйиладиган нафас олиш аппаратлари ва махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда техникавий тадбирларни амалга ошириш;

кўмир, руда шахталари ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар хизмат кўрсатувчи бошқа корхоналарнинг одамларни қутқариш ва эҳтимол тутилган аварияларни бартараф этишга тайёрлигини таъминлаш бўйича профилактик ишлар;

фавқулодда вазиятларда хатти-ҳаракатларнинг ягона давлат тизими функцияларидан келиб чиқувчи вазифалар;

конда хатардан қутқариш ишлари ва кўмир шахталарини авариялардан ҳимоя қилиш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ва лойиха-конструкторлик ишлари;

изоляцияловчи нафас олиш аппаратларини, назорат қилувчи асбобларни, авария алоқаси ва ер ости ёнғинларига қарши кураш-воситаларини, шунингдек, махсус асбоб-ускуналарнинг бошқа турларини тузатиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш;

шахсий таркиб учун ижтимоий соҳани ривожлантириш.

Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахталар ва улар хизмат кўрсатадиган бошқа корхоналар билан тузилган алоҳида шартномалар бўйича уларнинг авариядан ҳимояланишини кучайтиришга, одамларни қутқаришга ва аварияларни бартараф этишга тайёрлигига қаратилган ишларни ҳам бажаришлари мумкин.


4. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар қайд этиб ўтилган функцияларни бажариш учун ўз таркибида тезкор, ўқув ва ёрдамчи бўлинмаларга эга бўладилар ҳамда илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва корхоналар ташкил этишлари мумкин.


5. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг тезкор бўлинмалари конда хатардан қутқарувчи пунктлар, взводлар ва отрядлардан иборат бўлади.

Конда хатардан қутқарувчи пункт олисда жойлашган битта корхонага хизмат қилиш учун ташкил этилади, иккита бўлимдан иборат бўлади ва хизмат кўрсатилаётган корхонанинг конда хатардан қутқарувчи командаси аъзолари билан биргаликда конда хатардан қутқариш ишларини бажаради.

Конда хатардан қутқариш взводи хизмат кўрсатилаётган объектларда конда хатардан қутқариш ишларининг асосий турларини бажариш учун уч, турт ва ундан кўп бўлимлардан иборат бўлади. Взвод таркибига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун реанимация-шокка қарши гуруҳ, конда хатардан қутқарувчи ғоввослар бўлими, шахта хавоси намунасини текшириш учун лаборатория кириши мумкин.

Конда хатардан қутқарувчи отряд икки, уч ва ундан кўп конда хатардан қутқарувчи взводлардан иборат бўлади ҳамда хизмат кўрсатилаётган объектларда конда хатардан қутқариш, профилактик ва бошқа муҳандислик-техник ишларнинг бутун мажмуи бажарилишини таъминлайди.

Конда хатардан қутқарувчи отряд ўз таркибида конда хатардан қутқарувчи ва шахта ёнғини асбоб-ускуналарини тузатиш ва созлаш бўйича механик устахоналарга эга бўлиши мумкин. Унинг таркибига депрессия ҳолатидаги газ ва иссиқликни чиқариб юборувчи мутахассислар гуруҳи ҳамда бошқа муҳандислик бўлинмалари кириши мумкин.

Взвод отряд таркибига кирмаган такдирда, у албҳида конда хатардан қутқарувчи взвод ҳисобланади (конда хатардан қутқарувчи отряд ҳуқуқи билан).


6. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган отрядлар ва взводлар "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмига бирлашадилар.

7. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмни бошқариш марказлаштирилган. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари штаби конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича раҳбарлик қилади ҳамда бошқарув органи ҳисобланади.

8. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари штаби юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳрга, шунингдек, тегишли муҳрларга, тўрт бурчакли муҳрлар ва бланкаларга эга бўлади.

9. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлари тузилмаси, унинг бўлинмаларининг сони ва жойлашиши конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни ташкил этиш бўйича нормативлар билан белгиланади, бу нормативлар конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмларни маблағ билан таъминловчи тармоқ вазирликлари, концернлар ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади.

10. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбий қисмларни бутлаш муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосида жисмоний ривожланиши ва саломатлигининг аҳволига кура фавқулодда шароитларда газдан химоя килувчи аппаратларда ишлашга лаёқатли бўлган кўмир, кон-руда корхоналарининг етакчи касблари малакали ишчиларидан, мутахассислари ва раҳбарларидан иборат бўлади. Конда хатардан қутқарувчиларни профессионал танлаш талаблари ва уларни ҳар йили врачларнинг текширувидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади.

11. Оддий жангчилар ва командирлар таркибининг конда хатардан сақловчи бўлинмаларда хизматни уташлари тартиби "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларда хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан белгиланади. Мураккаб аварияларни бартараф этишда вужудга келадиган.

Мураккаб авраияларни бартараф этилишида вужудга келадиган алоҳида шароитларда, хизмат кўрсатилатган район ташқарисидаги аврияга боришда чиқиш сменасининг шахсий таркиби ишнинг (хизматнинг) алоҳида режимига ўтказилиши мумкин.

Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахсий таркибининг "Тревога" сигнали бўйича дарҳол кетишга тайёргарлиги конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштрилган қисмлар бўлинмаларида хизматини ўташ ва махсус тайёргарлик Иш тартиби билан таъминланади.

12. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қислар оддий жангчилар ва командирлар таркибининг интизомий жавобгарлиги масалалари "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштрилган қисмларнинг Интизомий устави билан белгиланади.

13. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларида хизмат қилиш тусатдан аварияга учраган кишиларни қутқаришда йўл қуйилиши мумкин бўлган хатарни ҳисобга олган ҳолда командирларнинг буйруқлари ва фармойишларини, авария-қутқариш ишларини амалга ошириш топшириқларини бажариш асосида амалга оширилади.


14. Авария-қутқариш ва профилактика ишларини ташкил этувчи ва бажарувчи ёки шахсий таркиб ва техник жиҳозланишнинг унга тайёрлигини таъминловчи конда хатардан ўтқарувчи қисмлар ходимлари ҳарбийлаштирилган. Ҳарбийлаштирилган ходимларнинг меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги нормалари, махсус уставлар ва низомлар билан тартибга солинади.


15. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар жангчилари ва командирларининг касб тайёргарлиги ва машқлари аварияларни тугатиш ишларида конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларга юклатилган барча иш турларини ташкил этиш ва бажаришга уларнинг тайёрлигини таъминловчи ҳажмларда амалга оширилади.


16. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларининг шахсий таркиби хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида фарқловчи белгиларга эга бўлишлари ва конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан бериладиган махсус кийим-бош кийиб юришлари керак. Уни кийиш муддатлари ва бериш нормалари "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар шахсий таркибининг таъминоти тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

17. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмлар бўлинмалари "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни жиҳозлаш Табелига мувофиқ номенклатура ва миқдорда аппаратлар, асбоб-ускуналар, штатли захира материаллар ва автотранспорт билан таъминланади.

18. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмаларининг хатти-ҳаракатлари, аварияларни бартараф этиш пайтида жангчилар ва командирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг конда хатардан қутқариш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш бўйича Устави билан тартибга солинади. Конда хатардан қутқарувчи хҳарбийлаштирилган қисмлар ходимлари хизмат кўрсатилаётган корхона билан, шунингдек, фавқулодда вазиятда хатти-ҳаракатларнинг ягона тизими бўйича кишиларни қутқариш ва йирик аварияларни бартараф этишга бевосита боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас.

19. Шахталарда конда хатардан қутқариш станциялари ва ёрдамчи конда хатардан қутқариш командалари авария содир бўлган такдирда кишиларни қутқариш, уларга ёрдам бериш, конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар бўлинмалари етиб келгунга қадар авария ва унинг окибатларини тугатиш тадбирларини бажарадилар, Шахталарда конда хатардан қутқариш станциялари ва ёрдамчи конда хатардан қутқариш командалари тўғрисидаги Низом, уларни ташкил этиш ва жиҳозлаш нормативлари улар қарашли бўлган тегишли тармоқ вазирликлари, концернлар, идоралар томонидан тасдиқланади.


20. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг шахсий таркиби, бевосита конда хатардан қутқариш ишлари билан банд бўлган шахталарда конда хатардан қутқариш станциялари ва ёрдамчи конда хатардан қутқариш командалари аъзолари тузилган шартномаларга мувофиқ конда хатардан қутқариш ишлари олиб бориладиган жойлардаги корхоналарнинг маблаглари ҳисобига овқат билан таъминланади.

Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган кисмларнинг навбатчи сменасида бўлган бўлинманинг шахсий таркиби текин овқкат билан таъминланади, Уюштирмлган овқат билан таъминлаш мавжуд бўлмаган тақдирда унга конда хатардан қутқарувчи харбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан компенсация тўланади.


21. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимлари ҳалок бўлиш, мехнат кобилиятини тўда ёки қисман йўкотиш, ёхуд улар томонидан лавозим мажбуриятларини бажариш пайтида юз берувчи касб касалликлари ҳодисаси учун мажбурий шахсий суғурта қилинишлари керак.


22. Конда хатардан қутқарувчи хҳарбийлаштирилган кмсмлар шахсий жангчилари ва командирлари таркибидаги шахслар меҳнатига хақ тўлаш, мукофотлаш ва кишиларни қутқариш, аварияларни бартараф этиш пайтида уларнинг юксак тайёргарлиги ва хатти харакатларининг самарадорлигини рабатлантириш, шунингдек, пул мукофоти, имтиёз ва товонлар бериш хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг тегишли тоифадаги ишчилари, мутахассислари ва раҳбарлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбий қисмлар шахсий таркибининг пул таъминоти тўғрисидаги Низом "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланади.

23. Конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларни маблағ билан таъминлаш кўмир, руда қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш таннархи ҳамда фойдали қазилма бойликларни қидириш харажатлари сметаси, хизмат кўрсатилаётган корхоналар қурилиши ва реконструкцияси харажатлари ҳисобидан, шунингдек, хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилади. Маблағ билан таъминлаш тартиби ва нормативлари хизмат кўрсатилаётган корхоналар билан тузилган шартномалар асосида белгиланади.


24. Конда хатардан қутқарувчи бўлинмаларнинг ҳарбийлаштирилган ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириш, уларнинг меҳнатга лаёқатсиз кунлари ва санаторий-курортда даволанишига ҳақ тўлаш, бошқа тўловларга кирувчи ҳамда истеъмолга йўналтирилувчи маблағлар таркибига кирмовчи бошқа ижтимоий тўловлар мақсадида конда хатардан қутқарувчи ҳарбийлаштирилган қисмларнинг давлат таъминоти махсус фонди ташкил этилади. Қайд этиб ўтилган фонд "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланадиган тартибда миқдорларда иш ҳақига қўшиб ҳисобланади.

25. Конда хатардан қутқарувчи қисмларнинг ҳарбийлаштилган ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига квартира хақлари ва коммунал хизматлар қиймати конда хатардан қутқарув ҳарбийлаштирилган қисмлар маблағлари ҳисобидан давлат баҳолари бўйича тўланади.