язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2010 й. 269-сон "Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2010 й.

N 269


ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти мунтазам равишда назорат қилинишини, марказларга юкланган вазифаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган вояга етмаганларни озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирсин;

бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар уларнинг шахси аниқлангунгача ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача қонунда белгиланган тартибда вақтинча вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилади ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланган кундан бошлаб етти кун мобайнида ички ишлар органлари томонидан тегишли маълумотлар болалар яшайдиган жойдаги туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этилади".


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 48-сон, 446-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 63-модда