язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ ЎзР ВМ 01.12.2006 й. 247-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 01.12.2006 й. 247-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 21.05.2008 й. 101-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 9 банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Экспертлар кенгаши ташаббускор таклифининг тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб ҳамда ишчи органнинг дастлабки баҳоси натижаларини кўриб чиқиб ўн иш куни мобайнида бундан кейин ишлаб чиқиш ва лойиҳа ҳужжатларини ваколатли экспертиза органлари билан келишишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида расмий хулоса беради.



Қарорга 1-иловадаги Низом 10 банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш инвестиция лойиҳалари учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 07.06.2007 й. 110-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 11 банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


11. Белгиланган тартибда ўтказилган техник-иқтисодий асослашни экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, шунингдек ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа ташаббускори қуйидагиларни Экпертлар кенгашига кўриб чиқиш учун киритади:



Қарорга 1-иловадаги Низом 11 банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ваколатли экспертиза органларининг техник-иқтисодий асослаш юзасидан ижобий хулосалари;



Қарорга 1-иловадаги Низом 11 банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Хулосага лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органлари рози бўлмаган тақдирда лойиҳа ташаббускори Экспертлар кенгашига асосланган эътирозни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Экспертлар кенгаши лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини ваколатли экспертиза органларининг хулосаларини, шунингдек лойиҳа ташаббускорининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.



Қарорга 1-иловадаги Низом 16 банднинг олдинги таҳрири


16. Лойиҳа Экспертлар кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш инвестиция лойиҳалари учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 07.06.2007 й. 110-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 07.06.2007 й. 110-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 10 банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда "Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом" деб аталади) VI бўлимига мувофиқ амалга оширилади.



Қарорга 1-иловадаги Низом 16 бандининг олдинги таҳрири


16. Лойиҳа Экспертлар кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ, белгиланган тартибда амалга оширилади.