язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2006 й. 247-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2006 й.

N 247



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА  САВДО  ВАЗИРЛИГИ  ҲУЗУРИДАГИ  ИДОРАЛАРАРО

ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ЕНГИЛ САНОАТ

КОРХОНАЛАРИНИ ҚУРИШ, ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШТИРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда "Экспертлар кенгаши" деб аталади) томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;

енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасдиқланган 2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган, корхоналарнинг ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;

янги лойиҳаларни кўрсатиб ўтилган Дастурга киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

енгил саноатни янада модернизация қилиш стратегияси бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича хорижий инвесторлардан тушадиган таклифлар бўйича ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш;

лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 484-модда.