язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2007 й. 171-сон "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2007 й.

N 171



"ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

ҲУЗУРИДА ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ

РЕКЛАМАСИ ВА МАРКЕТИНГИ АГЕНТЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Енгил саноатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ишлаб чиқарувчиларини маркетинг олиб бориш борасида қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз тўқимачилик маҳсулотларининг ташқи бозорларга кириб боришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлигини (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

енгил саноат маҳсулотлари жаҳон бозорлари конъюнктурасини, маҳсулот экспорти йўналишлари бўйича тармоқ корхоналарининг таклифлари ва салоҳиятини чуқур ўрганишга йўналтирилган маркетинг фаолиятини олиб бориш, енгил саноат корхоналарига уларнинг маркетинг хизматлари фаолиятини такомиллаштиришда кўмаклашиш;

хорижий истеъмолчилар билан алоқалар ўрнатишда, ўзаро фойдали контрактлар тузишда, республика корхоналарининг манфаатларини чет элда ҳимоя қилишда мамлакатимиз енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига кўмаклашиш;

хўжалик юритувчи субъектларга экспорт қилинадиган маҳсулотга нарх белгилашга оид ахборотлар тақдим этиш, тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг экспорт нархларини ошириш мақсадида тармоқ корхоналари томонидан келишилган нарх сиёсати ўтказилиши бўйича тавсиялар бериш;

корхоналар томонидан тайёр маҳсулотни экспорт қилиш юзасидан узоқ муддатли (3 - 5 йил) буюртмалар портфели шакллантирилишини таъминлашга, қўшилган қиймати юқори бўлган, жаҳон бозорида рақобатбардошли тайёр маҳсулот сотилишини рағбатлантиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

енгил саноат корхоналари ва ташкилотларига, шу жумладан ихтисосликка доир адабиётлар, буклетлар нашр этишда ва Интернет тармоғида ихтисослаштирилган веб-сайтлар яратилиши ва юритилишида ахборот хизматлари кўрсатиш.


2. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлигининг ходимларнинг чекланган умумий сони 11 нафар бўлган бошқарув тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Агентлик мустақил юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига ҳисобот беради;

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.


4. Қуйидагилар:

маркетинг, маслаҳат, реклама хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш юзасидан "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича Агентлик ҳисоб рақамларига тушадиган ажратмалар ва пул маблағлари;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб қилинадиган грант маблағлари;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар (фойда);

амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


5. Агентлик "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 45-уйдаги биносига жойлаштирилсин.


6. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда Агентликнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек Агентликнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


7. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 13 августдаги

171-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик

компанияси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсулотлари

рекламаси ва маркетинги агентлигининг

БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ

Агентлик директори

Маркетинг, буюртмалар портфелини шакллантириш ва реклама бўлими

4 киши

Бозор конъюнктурасини ўрганиш ва келишилган нарх сиёсатини шакллантириш бўлими

3 киши

Молия-иқтисодиёт бўлими

2 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Ходимларнинг умумий сони - 11 киши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 342-модда.