Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 29.12.2015 й. 391-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2015 й. 2165-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2015 й.

N 2165-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.12.2015 й.

N 391-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳамда нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда тест синовлари жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Ишлар бошқармаси (З. Тўлаганов) ва Марказий бухгалтерия (Т. Бекбўтаев) тест синовлари ўтказиш учун алоҳида хона ажратсин ва уни компьютерлар ҳамда кузатув (видео) мосламаси билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ва Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази (Ш. Яминов) тест синовлари ўтказиш бўйича махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилиши ва ўрнатилишини таъминласин.


6. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) Тошкент давлат юридик университети (Е. Каньязов) билан ҳамкорликда ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий, хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида тест саволлари ва жавобларини ишлаб чиқсин.


7. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


8. Мазкур буйруқ 2016 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.


9. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                          М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-банддаги "24, 36 ва 38-бандларида" деган сўзлар "17-5, 24, 36 ва 38-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Танлов икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқич - тест синови;

иккинчи босқич - ёзма-оғзаки.".


3. Қуйидаги мазмундаги 17-1 - 17-11-бандлар билан тўлдирилсин:

"17-1. Танловнинг биринчи босқичи талабгорларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий, хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синови шаклида ўтказилади.

Тест синови компьютерлар ҳамда кузатув (видео) мосламаси билан жиҳозланган алоҳида хонада ўтказилади.

17-2. Тест синови жами 50 та саволдан иборат бўлиб, компьютерда топширилади ва ҳар бир савол учун 2 дақиқа вақт берилади.

17-3. Тест синовини ўтказишда ишчи орган ходими кузатувчи сифатида иштирок этади.

17-4. Тест синови жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

қонун ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

тест синови натижалари аниқлангунга қадар узрли сабабларсиз тест синови ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.

17-5. Агар талабгор тест синовини топширгунга қадар унда қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди, давом эттирмаслик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.

17-6. Тест синови саволлари ва жавобларини тайёрлаш ҳамда уларнинг заруратга кўра янгилаб борилишини таъминлаш ишчи орган томонидан амалга оширилади.

17-7. Талабгорга танловнинг иккинчи босқичида тест синови натижаларига кўра қуйидагича балл қўшиб берилади:

40 тадан 50 тагача тўғри жавоб учун - 5 балл;

30 тадан 39 тагача тўғри жавоб учун - 4 балл;

25 тадан 29 тагача тўғри жавоб учун - 3 балл.

25 тадан кам бўлган тўғри жавоб учун балл қўшиб берилмайди.

17-8. Тест синови жараёни видеотасвирга олинади. Видеотасвир тест синови жараёни бўйича эътирозлар бўлганда фойдаланиш учун ишчи органда бир йил давомида сақланади.

17-9. Тест синови натижалари у ўтказилган пайтнинг ўзида аниқланади ва ишчи орган томонидан комиссияга тақдим этилади.

17-10. Тест синови натижалари танловнинг иккинчи босқичида олинадиган балларга қўшиб ҳисобланади.

17-11. Талабгорлар тест синовини топширмагунга қадар танловнинг иккинчи босқичига қўйилмайди.".


4. 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Тест синови натижалари аниқлангандан кейин танловнинг иккинчи босқичи талабгорларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида барча талабгорлар учун бирйўла бир хонада ёзма-оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

Танловнинг иккинчи босқичи жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишига рухсат берилмайди.

19. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва уларни тест синови натижалари билан биргаликда комиссиянинг ҳар бир аъзосига тақдим этади.

Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан, танлов куни келган ва келмаган талабгорларнинг рўйхатини ва тест синови натижаларини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танловнинг иккинчи босқичини ўтказишнинг қисқача мазмунини, шу жумладан, мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган талабларни тушунтиради.".


5. 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "Танлов ўтказиш" деган сўзлар "Танловнинг иккинчи босқичини ўтказишнинг қисқача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Танловнинг иккинчи босқичи бешта саволдан иборат бўлган билет асосида ўтказилиб, бунда ҳар бир билетнинг орқа томонида комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари бўлиши лозим.

Билетдаги саволларга ёзма жавоб ёзиш ва улар бўйича оғзаки жавобга тайёрланиш учун икки соат вақт ажратилади.

22. Билетдаги саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.".


7. 23 ва 25-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "Танлов билетидаги" деган сўзлар "Билетдаги" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 24-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар талабгор ўз танлов варақасини топширгунга қадар танловнинг иккинчи босқичида қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.".


9. 26-бандда:

биринчи хатбоши "ҳисоблаб чиқиш" деган сўзлардан кейин "ва тест синови натижалари билан биргаликда танловнинг якуний натижаларини аниқлаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "гуруҳи томонидан" деган сўзлардан кейин "тест синови натижалари ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 28-1-банд "ғолиб аниқланмаган" деган сўзлардан кейин ", шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда икки марта эълон берилган, лекин ушбу бўш ўринга бирорта ҳам талабгор танловда иштирок этмаган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 29-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"талабгорларнинг танловнинг биринчи босқичидаги тест синови натижалари;";

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши "талабгор томонидан" деган сўзлардан кейин "танловнинг иккинчи босқичида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "баҳолаш бюллетенларидаги" деган сўзлар "танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларида олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "Танлов" деган сўз "Тест синови натижалари, танлов" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 36-банддаги "бир йил" деган сўзлар "олти ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 6-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ шаклда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Нотариус лавозимига тайинлаш

бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

        

         


(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)

      

       


М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг _______-сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

Т/р

Талабгорларнинг

Ф.И.О.


Танлов

ўтказилаётган

давлат нотариал

идорасининг

номи


Тест

синови

натижаси

(тўғри

жавоблар

сони ва

балл)


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва

улар томонидан қўйилган баллар


Ж

а

м

и



Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.




























































































".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 654-модда
































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск