ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони тўғрисида Низом (Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан 17.04.2015 й. тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

17.04.2015 й.


Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий судининг Девони тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Регламентига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг (матнда бундан буён - Конституциявий суд деб юритилади) фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Конституциявий суднинг девони (матнда бундан буён - Девон деб юритилади) тузилади.

Девон ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Конституциявий суднинг Регламенти, мазкур Низом, Конституциявий суднинг бошқа қарорлари ва Конституциявий суд раисининг фармойишларига амал қилади.

Девон ўз фаолиятида давлат органлари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли ташкилий тузилмалари билан муносабатларга киришиши мумкин.



II. ДЕВОННИНГ ВАЗИФАСИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


Девоннинг асосий вазифаси Конституциявий суд фаолиятини ташкилий-техник, илмий-таҳлилий, ахборот-маълумот ва молиявий-хўжалик жиҳатдан таъминлаш ҳисобланади.

Ўзига юклатилган вазифани бажаришда Девон қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Конституциявий судда ишларни юритишни ҳамда хизматга оид кенгашларни ва Конституциявий суд томонидан ўтказиладиган бошқа тадбирларни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;

судьяларга суд мажлиси ва хизматга оид кенгашларда ишларни ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлашда кўмаклашиш;

Конституциявий судга йўлланган мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ташкилий таъминлаш, аризачиларнинг мурожаатлари бўйича жавоблар, хулосалар, таҳлилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш;

Конституциявий суднинг қонунчилик ташаббуси билан боғлиқ масалалар юзасидан қонун лойиҳаларини ва таклифларни тайёрлашда иштирок этиш ва бунинг учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;

Конституциявий суд қарорларининг тарқатилиши ва матбуотда эълон қилинишини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси”ни нашрга тайёрлаш;

Конституциявий суд қарорларининг тизимли ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш;

Конституциявий суд қарорларининг ижросини таъминлаш бўйича давлат органларининг фаолиятини ўрганиш ва умумлаштириш, ушбу қарорларнинг ижроси бўйича Конституциявий суд учун маълумот тайёрлаш;

қонун ҳужжатларининг тизимли ҳисоби ва таҳлилини олиб бориш, таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш;

Конституциявий суднинг меҳнат муносабатлари, кадрлар сиёсати ва мукофотлаш соҳасидаги ваколатларининг амалга оширилишини таъминлаш, Девон ходимларининг малакасини оширишни ташкиллаштириш;

ҳужжатларни тайёрлаш ва улар билан ишлашга мўлжалланган замонавий ахборот технологиялари ва дастурий-техник воситаларни қўллаган ҳолда Конституциявий суд фаолиятини ҳужжатлаштириш тизимини ташкиллаштириш, юритиш ва такомиллаштириш;

ҳужжатлар алмашинуви ва иш юритишнинг ўрнатилган тартибига риоя этилиши юзасидан услубий раҳбарлик ва назорат қилиш;

Конституциявий суд ҳужжатларини архивлаштириш, Конституциявий суд архив фондида бўлган ҳужжатларнинг сақланиши ва фойдаланилиши ҳамда уларни қонун билан белгиланган тартибда давлат архивига топшириш учун тайёрлашни амалга ошириш;

ахборот тизимларининг узлуксиз равишда ишлашини ва янги ахборот технологияларининг татбиқ этилишини таъминлаш;

Конституциявий суднинг электрон ахборот ресурсларини барпо этиш, юритиш ва такомиллаштиришни таъминлаш;

Конституциявий суднинг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларини ташкиллаштириш, оммавий ахборот воситаларида Конституциявий суд фаолияти тўғрисида холисона маълумотларнинг жойлаштирилишини таъминлаш;

Конституциявий суд фаолиятини молиявий таъминлашни ташкиллаштириш;

Конституциявий судни моддий-техник манбалар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштириш;

Конституциявий суднинг хорижий мамлакатларнинг конституциявий назорат органлари ва халқаро ташкилотлар, уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ўзаро муносабатларини ташкиллаштириш;

хорижий мамлакатлар конституциявий назорат органларни фаолиятини ўрганиш ва умумлаштириш;

қонун ҳужжатлари, Конституциявий суднинг қарорлари, Конституциявий суд раисининг фармойишларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



III. ДЕВОННИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНГА

РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


Девоннинг тузилиши ва штат жадвали ажратилган маблағ доирасида Конституциявий суднинг раиси томонидан тасдиқланади.

Девон ходимлари Конституциявий суднинг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Девон ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ мансаб даражалари берилади.

Девон ходимларининг мажбуриятлари Конституциявий суд раиси томонидан тасдиқланадиган Девон ходимларининг мансаб йўриқномаси билан тартибга солинади.

Девон фаолиятига умумий раҳбарликни Конституциявий суднинг раиси, бевосита ва жорий раҳбарликни котибият мудири амалга оширади.



IV. КОТИБИЯТ МУДИРИ


Котибият мудири:

Девон фаолиятини ташкиллаштиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Конституциявий суд мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни ва Конституциявий суд раҳбарияти томонидан уларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишнинг белгилаган муддатларига амал қилишни назорат қилади;

Конституциявий суд раисига Конституциявий судга келиб тушган мурожаатлар юзасидан материалларни тақдим этади;

Девон ходимлари томонидан меҳнат қонунчилигига ва Ички тартиб қоидаларига риоя этилиши ҳамда уларнинг Девон ходимларининг мансаб йўриқномаси талабларига мувофиқ ишлашларини таъминлайди;

Девон ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Девон ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни амалга оширади;

Девоннинг кадрлар захирасини шакллантиради;

Конституциявий суднинг мажлислари ва хизматга оид кенгашларида иштирок этади;

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Конституциявий суд Регламенти, Конституциявий суднинг қарорлари, мазкур Низом ва Девон ходимларининг мансаб йўриқномасига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
























Время: 0.0171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск