язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.1994 й. 98-сон "Савдони эркинлаштириш ва истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.1994 й.

N 98



САВДОНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛ

БОЗОРИНИ ТОВАРЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Савдони эркинлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, рақобатчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш, ички бозорни халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда савдо ташкилотларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. “Ўзбексавдо” давлат уюшмаси, “Ўзбекбирлашув”, савдо ташкилотларига эга бўлган бошқа бирлашмалар ва корхоналар қуйидаги йўл орқали бозорни товарлар билан таъминлаш ва тўлдириш бўйича узил-кесил чора-тадбирларни кўрсинлар:

республикада ишлаб чиқарилаётган товарларни мумкин қадар кўпроқ харид қилиш ва сотиш;

МДҲ мамлакатларида харидоргир бўлган товар-моддий бойликларни харид этиш ва экспорт қилиш ҳамда шунинг ҳисобидан республикага энг муҳим истеъмол товарлари етказиб беришни кенгайтириш.

Юқорида кўрсатилган идоралар раҳбарларининг шахсий масъулияти остида мазкур идораларга зарур ҳолларда республика ичкарисида унча харидоргир бўлмаган товарларни республикадан ташқарида демпинг (арзон) баҳоларда сотишга рухсат берилсин, бунда нархлардаги тафовут туфайли кўрилган зарарнинг ўрни муқобил тарзда етказиб бериладиган маҳсулотнинг рентабеллиги ҳисобидан қопланиши шарт.


3. Вазирликлар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар фирма дўконлари тармоғини кенгроқ ривожлантириб, шу мақсадлар учун ишлаб чиқариладиган товарларнинг зарур ҳажмларини ўз ихтиёрларида қолдирсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

улгуржи ва чакана савдо корхоналари, ташкилотларининг, жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг даромадларидан солиқ иловага мувофиқ даромад даражасига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича олинади. Бунда солиқ тўловчиларни код билан рўйхатдан ўтказиш махсус тизими ишлаб чиқилади ва даромадлар ой сайин декларацияда кўрсатиб борилади;

кимга бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча савдо корхоналарида товарлар нархларни ва сотилган молларнинг ҳажмини қайд этувчи савдо касса аппаратлари орқали сотилади;

товарларнинг ҳаммасида савдо ёрлиқларининг бўлиши учун жавобгарлик шахсан савдо корхоналари раҳбарларининг зиммасига юклатилади.


5. Ғоят тақчил истеъмол моллари импортини рағбатлантириш мақсадида:

Марказий банк савдо ташкилотларига товар-моддий бойликларни харид қилиш ва экспортни амалга ошириш учун сўм-купонларда кредит маблағлари ажратсин;

республика валюта жамғармасида халқ истеъмол моллари харид қилиш учун валюта маблағлари кўзда тутилсин. Бунда мазкур мақсадлар учун валюта маблағлари ажратиб бериладиган валютанинг энг кўп даражада қопланишини ва истеъмол бозори халқ истеъмол моллари билан тўлдирилишини таъминлайдиган савдо ташкилотлари ва фирмаларига аукцион (кимошди) асосида берилсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги:

Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда “Савдо ташкилотлари даромадларини декларацияда кўрсатишлари тўғрисидаги низом”, “Товарларни мажбурий равишда касса ёки товар чеклари орқали сотиш тартиби” ва “Солиқ тўловчи савдо корхоналарини, шунингдек, уларнинг даромадларини код билан рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низом”ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

“Ўзбексавдо” давлат уюшмаси ва “Ўзбекбирлашув” билан биргаликда давлат ресурслари ҳисобига марказлаштирилган тартибда четдан (жумладан, МДҲ мамлакатларидан) келтириладиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларнинг шартномавий (эркин) нархларини белгилашга оид тавсияларни тайёрласинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 октябрдаги 501-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарорига 1-илова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 31 декабрдаги 615-сон қарорига 4-иловада белгиланган савдо корхоналарининг даромадларига солиқ ставкалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов