ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /Молия вазирлигининг 84-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 48-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-39-сон "Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 10.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 18.09.2013 й. 1901-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.09.2013 й.
N 1901-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.09.2013 й. N 84 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.09.2013 й. N 48 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 10.09.2013 й. N 2013-39 |
ҚАРОРИ
Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ
солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 11, 64, 2009-6-сон қарори (рўйхат рақами 1901, 2009 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги "Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини" деган сўзлар "Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 502-модда