язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 9/6-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28-сон "Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 18.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 26.12.2013 й. 2543-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2013 й.

N 2543

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.12.2013 й.

N 9/6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.12.2013 й.

N 28


ҚАРОРИ



Тарқалиши оқибатида карантин

ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг

юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирининг биринчи ўринбосари

Ш. Тешаев

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 706-модда