язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.09.2002 й. 1173-сон билан рўйхатга олинган Ўзкоммунхизмат ЎА 12.08.2002 й. 68-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 13 сентябрда 1173-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўзкоммунхизмат"

Ўзбек агентлигининг

2002 йил 12 августдаги

68-сонли Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли

яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш

ва таъмирлаш, ва коммунал хизматларни кўрсатиш

билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом қуйидагиларга мувофиқ ишлаб чиқилган:

- Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги ''Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида" ва 1996 йил 26 апрелдаги "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлари;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 2 ва

...