язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1999 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1999 й.

N 65



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ

ХИЗМАТЛАРНИНГ ЎЗ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ЎЗИ ҚОПЛАШИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ЎТИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ 271-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Бозор иқтисодиёти шароитларида уй-жой-коммунал хизматларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой-коммунал   хизматларнинг   ўз   харажатларини   ўзи  қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилисн:


5-илованинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:


"Уй ичидаги тармоқларга техник хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва уни тўлаш коммунал- уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасидаги шартнома билан аниқланади";


5-илованинг II бўлими номидаги "қоплаш" сўзидан кейин "норматив" сўзи қўшилсин ва давоми  матн бўйича.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ў. Султонов