язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 27.12.1996 й. 352-I-сон "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 352-I



"ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ СИЁСАТИНИНГ

АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид келувчи ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 2, 51-модда