язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Коммунал хизматларни сотишдан даромад оладиган корхоналар томонидан коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига бинолар ичидаги водопровод, канализация, иссиқлик ва электр таъминоти тармоқлар ҳамда қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш Тартиби (ЎзР ВМ 30.07.1996 й. 271-сон қарорига 5-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 июлдаги

271-сон қарорига

5 ИЛОВА



Коммунал хизматларни сотишдан даромад оладиган

корхоналар томонидан коммунал-уй-жойдан фойдаланиш

ташкилотларига бинолар ичидаги водопровод, канализация,

иссиқлик ва электр таъминоти тармоқлари ҳамда

қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш

харажатларини қоплаш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларининг турар жойга эгаликнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бинолар ичидаги водопровод, канализация, иссиқлик ва электр таъминоти тармоқлари ҳамда қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш хара-жатлари қопланиши лозим бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ишчиларга иш ҳақи тўловлари сарфи, шу жумладан мукофотлар

б) меҳнат ҳақи фондидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш фондига, маҳаллий бюджетга тегишли давлат бошқарув органлари белгилаган ставкалардаги ажратмалар;

в) материаллар ва эҳтиёт қисмларга қилинган сарфлар;

г) махсус кийим-бош, асбоблар ва инвентарнинг эскириши, шу-нингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича харажатлар.


2. Тармоқларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қопланиши лозим бўлган харажатлар тегишли тармоқлар ва қурилмалар билан жиҳозланган 1 кв. м турар жой майдони ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Уй ичидаги тармоқларга техник хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва уни тўлаш коммунал- уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасидаги шартнома билан аниқланади.


II. УЙ ИЧИДАГИ ТАРМОҚЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ НОРМАТИВ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

3 Уй ичидаги тармоқларга (газ таъминоти тармоқларидан ташқари) техник хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш миқдори 1991 йил декабрь ойидаги нархлардаги қоплаш миқдори базис қийматини уй ичидаги тармоқларни жорий тузатиш ишлари-ьинг қимматлашиш коэффициентига кўпайтириб аниқланади.


4 Ҳар бир квадрат метр турар жой майдонига 1991 йил де-кабрь ойидаги нархларда қоплаш миқдорининг базис қиймати:

1) водопровод-канализация хўжаликлари бошқармалари учун коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига:

а) водопровод, канализация, ванна (ёки душ) ва иссиқ Сув таъминоти билан жиҳозланган квартираларда  ойига 6,0 тийинни, шу жумладан 0,4 тийин иссиқ сув билан таъминловчи ташкилот томонидан қопланади;

б) марказий иссиқ сув таъминоти бўлмаган водопровод, кана-лизация, ванна (душ) билан жиҳозланган квартираларда ойига 6,0 тийинни;

в) ванна (ёки душ) бўлмаган водопровод ва канализация би-лан жиҳозланган квартираларда  ойига 5,0 тийинни;

г) канализация бўлмаган (ёки маҳаллий канализацияли) водо-проводли квартираларда  ойига 2,0 тийинни;

2) электр таъминоти ташкилотлари учун уй ичидаги ва электр тармоқларидан фойдаланиш харажатларини коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига қоплашга;

а) электр симлари кўринмайдиган қилиб ўтказилган уйларда ойига 0,7 тийинни;

б) электр симлари кўринадиган қилиб ўтказилган уйларда  ойига 0,5 тийинни;

3) иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига марказий иситишнинг уй ичидаги тар-моқларидан фойдаланиш харажатларини қоплаш турар жой май-донининг ҳар бир квадрат метрига  ойига 1,9 тийинни ёки йилига 23,0 тийинни ташкил этади.


5. Уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва асбоб-ускуналарни жорий тузатиш ишларининг қимматлашиш коэффициенти комму-нал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан уй ичи тармоқ-лари ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш шартнома-ларини тузиш вақтида қурилиш материалларининг шаклланган нархлари, иш ҳақи ва бошқа харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.


6. Ҳисоб-китоб вақтида қоплаш миқдори шаклланган нархлар ва корхоналарнинг харажатларини ҳисобга олиб амалга оширила-ди. Уй ичи тармоқлари ва қурилмаларига техник хизмат кўрсат-ганлик учун қоплаш миқдорининг ҳажми Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан тасдиқланади ҳамда йил давомида инфляциянинг, иш ҳақи, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва ёнилғи-энергетика ресурслари қийматининг ўсишини ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилади.


7. Ҳаражатларни қоплаш суммаларини ҳисоблашда фақат-хизматларнинг мазкур тури билан таъминланган турар жой майдони эътиборга олинади.



III.ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ


8. Уй ичи тармоқларига техник хизмат кўрсатиш харажатлари-ни қоплаш водопровод, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти ва бошқа корхоналар томонидан коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига уй хўжалиги эҳтиёжларида фойдаланилган сув, канализация, иссиқлик энергияси, электр энергияси учун тақдим этиладиган счётларни ҳисоблаш (қопланадиган суммалар алоҳида сатр билан кўрсатилади) еки коммунал хизмат кўрсатувчи коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари ва корхоналарига тўлов талабнома-топшириқларини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.


9. 8-бандда кўрсатилган ҳисоблаш ёки тўлов талабнома-топ-шириғи бўйича тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда корхона тўлов муддатини ўтказиб юборганлик учун шартномада белгиланган пеняни, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса жаримани ҳам тўлайди.



IV. ПУДРАТ-КОММУНАЛ-УЙ-ЖОЙДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН БАЖАРИЛАДИГАН УЙ ИЧИ

МУҲАНДИСЛИК ТАРМОҚЛАРИ, КОММУНИКАЦИЯЛАРИ

ВА ВСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ЖОРИЙ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ

АСОСИЙ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ


10. Марказий иситиш.

Уй ичидаги тармоқлар (магистрал, тиргак (стояк)лар, шохоб-чаларга, турар жойни бошқариш узели асбобларига техник хиз-мат кўрсатилиши керак.

Жорий тузатиш ишларига тармоқлар ва асбоб-ускуналар про-филактикаси ҳамда мавжуд тармоқ ва асбоб-ускуналарнинг 20 фоизгачасини қисман алмаштириш:

қувурлар, тиргак ва бошқариш арматураларининг айрим қисм-ларини, умумий фойдаланиш жойларидаги иситиш асбоблари секцияларини алмаштириш;

қувурлар, асбоблар, кенгайтириш баклари, пантузларни ўраш;

бузилган иссиқлик изоляциясини тиклаш;

иситиш тизимларини гидравлик синаш ва ювиш;

иситиш асбобларини ювиш (тиргак бўйича);

иситиш тизимларини тартибга солиш ва созлаш;

кам қувватли айрим электр мотор ёки насосларни алмашти-риш киради.


11. Иссиқ ва совуқ сув таъминоти, канализация.

Уй ичи иссиқлик таъминоти тармоғига бошқариш узелидан, со-вуқ сув таъминоти тармоғига сув ўлчагичдан ва канализацияга уй-нинг биринчи қУДУғидан бошлаб техник хизмат кўрсатилиши ке-рак:

бирикиш жойларини мустаҳкамлаш, сув оқиб турган жойларни тузатиш, қуҳурларни мустаҳкамлаш, ўраш, сув қувурларининг айрим қисмларини, шаклдор қисмларни, сифонлар, трапларни алмаштириш, қувурларнинг бузилган иссиқлик изоляцияларини тиклаш, тизимларни гидравлик синаш, тўлиб тиқилиб қолган қувурларни, канализациянинг ҳовлидаги қисмини биринчи қудуққача тозалаш, дренажни тозалаш;

айрим сув тақсимлагич жўмракларни, арматуранинг норматив хизмат муддати тугаган ҳолларда тиргак арматурасини алмашти-риш;

ички ўт ўчириш жўмракларини алмаштириш;

кам қувватли айрим насослар ва электр моторларни тузатиш ва алмаштириш;

дренажни тозалаш;

занглашга қарши қоплаш, маркировкалаш;

водопровод, канализация ва иссиқ сув таъминоти тизимларини ювиш.


12. Электр тармоғи.

Уй ички электр тармоқларига асосий шчитдан бошлаб то ҳар бир квартира электр счётчигигача техник хизмат кўрсатилиши ке-рак:

бино электр тармоғининг бузилган қисмларини алмаштириш, шунингдек янгиларини ўрнатиш;

квартира ичидаги таъминот гуруҳ линиялари, ўрнатилган электр плиталарнинг шикастланган қисмларини алмаштириш;

бузилган виключатель, штепсель, розеткалар ва бошқаларни (турар жой квартираларидан ташқари) алмаштириш;

ишдан чиққан ёритгичлар, шунингдек тўсиқ чироқлари ва бай-рам иллюминацияларини (квартирадан ташқари) алмаштириш;

киритиш-тақсимлаш қурилмаларининг, шчитлар, электр плита-лар предохранителлари, автомат включателлари, пакет переклю-чателларини алмаштириш;

биноларни еритишнинг автомат ёки масофадан бошқариш фо-товиключателлари, вақт релеси ва бошқа қурилмаларини алмаш-тириш ҳамда ўрнатиш;

техник қурилмалар электр ускуналарининг электр двигателла-ри ва айрим қисмларини алмаштириш;

ўрнатилган электр плиталарнинг ишдан чиққан конфоркалари, переключателлари, қиздириш шкафи иситгичларини ва бошқа ал-маштириладиган элементларини алмаштириш;

марказий иситиш ва сув таъминоти металл қувурларини занг-лашдан электр воситасида ҳимоялаш қурилмаларини тузат

иш.


13. Мазкур тартибнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, турли ном ва мулкчилик шаклларидаги ҳамда корхоналарнинг уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва техник фойдаланиш билан шуғулланувчи барча коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига жорий қилинади.