язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.10.1993 й. 490-сон қарори билан тасдиқланган)

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 12 октябрдаги

490-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Коммунал

хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 15 июлдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги давлат бошқарув органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистои Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг меъёрий ҳужжатларига амал қилади.


3. Қуйидагилар Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:

республикада уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;

республика шаҳарлари, шаҳарчалари ва туман марказларида аҳолининг, ижтимоий-маиший соҳа корхоналари ва бошқа истеъ-молчиларнинг коммунал хизматларга, қишлоқ жойларда эса коммунал газ таъминотига, бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш учун коммунал хўжалигини ривожлантириш тамойилларини, истиқболли дастурларини ва схемаларини ишлаб чиқиш;

тармоқда ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, коммунал корхоналарни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш масалаларида бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва ёйиш;

муҳандислик (сув қувури, канализация, иссиқлик ва газ) тармоқлари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, тузатиш ва сақлаш масалаларининг узвий ҳал этилишини таъминлаш;

бозор муносабатларига ўтишда Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга уларни акционерлик, жамоа, ижара ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга босқичма-босқич айлантиришда кўмаклашиш.


4. "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Вазирлик балансидаги давлат молмулкини хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бошқаришни амалга оширади.


5. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибида бевосита ўзига бўйсунувчи республика ишлаб чиқариш бирлашмалари, трестлар, бошқармалар, корхоналар, ташкилотлар бўлган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, икки томонга (вазирликка ва ҳокимликка) бўйсунувчи вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ягона тизимни ташкил қилади.


6. Вазирлик аҳолига контракт (шартнома) асосида ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари орқали коммунал хизмат кўрсатади.


7. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тармоқни ривожлантириш учун марказлаштирилган ҳолда ажратиладиган валюта маблағлари, капитал маблағлар, моддий-техника ресурсларига квоталар ва давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотнинг фонд эгаси;

Ўзбекистон Республикаси коммунал хўжалигииинг эҳтиёжлари учун янги машиналар, жиҳозлар ва асбобларни яратиш бўйича ягона буюртмачи ҳисобланади.


8. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўзининг асосий ва- зифаларига мувофиқ:

коммунал хўжаликни истиқболли ва ялпи ривожлантириш ма-салаларини ҳал қилади; тармоқда илмий-техника ва инвестиция сиёсатини белгилайди, илмий-техника тарақиёти ютуқларини умумлаштиради ва татбиқ этади;

иқтисодий ишларни такомиллаштиради, бозор иқтисодиёти мунссабатларида хўжаликни юритишиинг янги усуллари, меҳнатни меъёрлаш, иш ҳақи тўлаш ва paғбaтлаштиришни ташкил этишнинг илғор шаклларини ишлаб чиқади ва татбиқ этади, пухта иқтисодий таҳлил асосида корхоналарни меъёрий-услубий таъминлаш ва уларнииг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш масалаларини ҳал қилади;

истиқболлар, меъёрий-тадқинқот ва тажриба ишлари, шаҳарлар, шаҳарчалар, туман марказлари аҳолисини коммунал хизматлар, қишлоқ жойларда эса коммунал газ билан таъминлаш меъёрлари, уй-жой фонди, коммунал хўжалиги корхоналари ва иншоотларини, уларнинг қайси идорага қарашлигидан қатий назар, бут сақланиши, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, техникавий шартлари, нормативлари ва йўриқномаларининг лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари кичик тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишнинг йиллик, ва истиқбол лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишиб олади;

Вазирликнинг корхоналари ва ташкилотларида ҳуқуқ ишларини тегишли йўлга кўйишда ёрдам беради;

республика Ҳукуматига, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига тармоқ тузилишини такомиллаштириш, коммунап хизмат кўрсатиш корхоналарини кенгайтириш ва қуриш, ўз ишлаб чиқариш негизини ривожлантириш, тармоқни мутаносиб ривожлантиришни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига шу мақсадлар учун ажратиладиган давлат капитал маблағлари ҳажми бўйича таклифлар тайёрлайди;

коммунал хўжалигига оид ва Вазирлик тизимининг бошқа объектлари қурилишларининг титул рўйхатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тақдим қилади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан борлиқ чоратадбирларни амалга оширишда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг ишларини мувофиқлаштиради;

уй-жой мулкдорлари  ва уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи, уларни тузатувчи корхоналар, шунингдек, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан уй-жой фондидан техник фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

Вазирлик тизими корхоналари ва ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий қилишни назорат этишни амалга оширади;

коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг Вазирлик саноат корхоналари маҳсулотларига, коммунал ва бошқа объектларнинг жиҳозларини созлаш ва монтаж қилиш ишларига бўлган эҳтиёжларни шартнома асосида қондиришни таъминлайди;

тармоқнинг техникавий даражасини юксалтириш учун чет эл валюталарини жалб қилиш мақсадида бошқа давлатларнинг фирмалари, қўшма корхоналар, республиканинг маҳсулотни экспортга чиқарувчи корхоналари ва ташкилотлари билан ташқи иқдисодий алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик қилишнинг янги шаклларини жорий қилишни амалга оширади;

ички кооперация ва ташқи иқтисодий алоқалар ҳисобига тармоқни моддий-техника ресурслари билан таъминлашни ташкил этади; марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган маҳсулот билан корхоналарнинг моддий-техника таъминоти истиқболларини белгиланган муддатларда ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда корхоналарга амалий ёрдам кўрсатади; тармоқ корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқаларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

амалдаги қонунларга мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида уй-жой-коммунал хизматлар учун нарх белгилаш соҳасида давлат сиёсатини ўтказади, нархларнинг давлат интизомига риоя қилинишини таъсирли назорат этишни амалга оширади;

давлат мулкининг бут сақланиши, Вазирлиннинг давлат корхоналари ва ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлардан белгиланган мақсад учун фойдаланиш, мазкур корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятида қонунларга риоя қилишини назорат этади; уларнинг ишлаб чиқриш, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этади; маҳнат жамоаларининг ўз-ўзини бошқариш принципларини ривожлантиради;

меҳнат жамоаларинииг ишида мусобақалашишни қўллаб-қув-атлайди.


9. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўзига юклатилган ва-зифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлик тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг коммунал, ижтимоий-маданий ва бошқа мақсадлардаги корхоналар ва корхоналар объектлари қурилиши ва қайта қурилишининг лойиҳасмета ҳужаттларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, буюртмачи ҳамда коммунал хўжалиги объктларининг қурилиши бўйича пудратчи вазифасини амалга ошириш;

уй-жой соҳасида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга ошириладиган коммунал хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва қуриш учун титул рўйхатларининг лойиҳаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаши керак бўлган шаҳарлар бош режаларининг лойиҳалари ва коммунал объектлар қурилишига хулосалар бериш; турар жой ва коммунал хўжалиги объектларининг намунавий лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар бериш;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига йиғма ҳисобот тақдим этиш учун Вазирлик тизими корхоналари ва ташкилотларининг статистика, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоботларини олиш ва кўриб чиқиш;

умумтармоқ дастурларини мрлиявий таъминлаш, Вазирлик аппаратини сақлаш ва Вазирликка бевосита бўйсунувчи хуудудий- коммунал фойдаланиш бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг даромадларидан ажратмалар ҳисобига коммунал хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш ва ривожлантиришнинг ягона фондини барпо этиш; ўзига қарашли коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

Ўзбекистан Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг ваколатли банкларида валюта ҳисоб рақамларини очиш, даромад олиш мақсадида ўз капиталлари билан банкларни ташкил этишда қатнашиш;

белгиланган тартибда ҳокимликлар, жамоат ва бошқа ташкилотлар вакилларининг иштирокида кейгашлар чақириш ва уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг муҳим қарорларини бажариш бўйича тадбирларини, тармоқни ривожлантириш муаммоларини ва коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш билан боғлиқ, бўлган масалаларни муҳокама қилиш;

тармоқ ходимларини белгиланган тартибда кўкракка тақиладиган нишонлар, Фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини қуллаш;

Tapмоқ ходимларини ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилиш юзасидан тармоқ касаба уюшмаси МҚ билан ҳар йили шартномалар тузиш.


10. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида чиқариладиган коммунал хўжалиги объектларидан, уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатларини бажариш давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

11. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ўзига бўйсунувчи корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотлар билан муносабатлари иқтисодий таҳлил, тармоқни ривожлаитиришнинг асосланган истиқболлари, тўла хўжалик ҳисоби принципларига риоя қилиш, ўз-ўзини маблағ бмлан таъминлаш ва ўз-ўзини бошқариш асосига қурилади.

Корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотларга раҳбарлик қилиш давлат буюртмалари ва узоқ муддатли иқдисодий нормативлар асосида иқтисодий усуллар билан амалга оширилади.


12. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўз ишини тармоққа рағбарлик қилишга оид барча масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда коллегиаллик ва ошкораликни уйғунлаштиришнинг демократик принциплари асосида, лавозимли шахсларнинг топширилган участкадаги ишларнинг аҳволи ва айрим топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгарлигини белгилаш йўли билан ташкил этади.


13. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фуқароларнинг так- лифлари, аризалари ва шикоятларини ўз вақтида диққат билан кўриб чиқишини ташкип қилади ва уларда кўтарилган масалаларни туғри ҳал этишга ҳаракат қилади ҳамда фуқароларнинг хатларида хабар қилинган Вазирлик корхоналари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.


14. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига республика Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига тақдим қилинадиган Вазир бошчилик қилади. Коммунал хизмат кўрсатиш Вазирининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ўринбосарлари бўлади. Вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни Вазир тақсимлайди.


15. Вазирлик марказий аппаратининг тузилиши ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


16. Ўзбекисюн Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш Вазири:

Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазир ўринбосарлари, Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиш ва Вазирлик корхоналарининг ишини ташкил қилиш учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

Вазирлик марказий аппарати харажатлар сметасини, унинг ходимлари штат жадвалини ва Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

белгиланган ходимлар сони доирасида Вазирлик марказий апперати тузилмасига ўзгартиришлар киритиши мумкин;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини моддий paғбaтлaнтириш шартларини белгилайди;

Вазирлик аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Везирлик бирлашмалари, давлат корхоналари ва ташкилотлари тўғрисидаги устав (нмзом) ларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш Вазирини лавозимга тайинлаш (озод қилиш)ни келишиб олади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимига кўра худудий-фойдаланиш бирлашмалари бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Вазирликка бевосита бўйсунувчи давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини тайинлайди ва озод қилади.


17. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида вазир (раис) ва лавозимлари бўйича вазир ўринбосарлари ҳамда тармоқнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Вазирлик ҳайъати аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат тўғрисидаги низом ва унинг иш тартиби коммунал хизмат кўрсатиш Вазири томонидан тасдиқланади.


18. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъати ўзининг мунтазам равишда ўтказиб туриладиган мажлисларида коммунал хўжалигини, унинг ишлаб чиқариш-техника негизини ривожлантиришнинг асосий масалаларини, меҳнатни, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни такомиллаштириш ва Вазирлик фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади, тармоқлар ишининг самаралилиги вa унинг пировард натижалари учун жавоб беради.

Ҳайъат қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ қилинади. Агар Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчилик юз берса, Вазир келишмовчилик тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига хабар қилиб ўз қарорини ҳaйъатга татбиқ этаверади, ҳайъат аъзолари эса ўз навбатида ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.


19. Республика коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ташкилотлари, уюшмалари ва бошқа бирлашмалари раҳбарларининг иш тажрибалари ва билимларидан тўлароқ фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг манфаатларини тармоқ манфаатлари билан узвий yйғyнлaштиpиш, шунингдек, умуман Вазирлик фаолиятининг пировард натижалари учун масъулиятни кучайтириш мақсадида Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида тармоқ Кенгаши тузилади. Кенгаш тўғрисидаги Низом тармоқ Кенгашининг мажлисида тасдиқланади, Кенгаш таркиби коммунал хизмат кўрсатиш Вазири томонидан тасдиқланади.

Тармоқ Кенгаши республика коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятининг энг принципиал масалаларини кўриб чиқади, ишнинг самаралилигини янада оширишга оид тавсияларни ишлаб чиқади ва тармоқни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини унинг биринчи даражадаги ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда белгилайди, бирон мақсад учун мўлжалланган ва тармоқ фондлари барпо этиш ва улардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг ҳақиқий ижроси ҳақидаги ҳисоботларни эшитади ва умуман тармоқ ишига баҳо беради.


20. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, коммунал хўжалигида илмий асосланган ягона техникавий сиёсатни белгилаш, ватанимиз ва чет эл фани, техникаси ва илғор тажрибасининг энг янги ютуқларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, тармоқни рирожлантириш бўйича энг муҳим техник ечимларни кўриб чиқиш учун Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида олимлар, юқори малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш новаторлари, илмий-техмика жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади. Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги Низомни коммунал хизмат кўрсатиш Визири тасдиқлайди.


21. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда ҳар йили камида бир марта ўтказилади.


22. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи Ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида бюджет ва ҳисоб рақамларига эга бўлади.


23. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи Ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида бюджет ва ҳисоб рақамларига эга бўлади.