язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1993 й. 249-сон "Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ сарфи ҳисоблагичлари) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган газ табиий газ сарфи нормалари тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1993 й.

N 249



ГАЗ САРФИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ АСБОБЛАРИ

(ГАЗ САРФИ ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ) МАВЖУД

БЎЛМАГАНДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИГА СОТИЛАДИГАН ГАЗ ТАБИИЙ

ГАЗ САРФИ НОРМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ ҳисоблагичлар) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газни сарфлаш нормаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда аҳолига коммунал-маиший ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятини юритиш эҳтиёжлари учун сотиладиган табиий газ сарфининг бир ойлик нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда улар тарифлар даражасининг навбатдаги ўзгариши билан бир вақтда жорий қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли учун иситиш мавсумининг бошланиш ва тугаш муддатларини белгилашга рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 5 июллдаги 803-р-сон фармойиши ҳамда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 19 апрелдаги 240-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг биринчи ўринбосари                                 И. Жўрабеков






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 майдаги

249-сон қарорига

ИЛОВА



Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ ҳисоблагичлар)

мавжуд бўлмаганда аҳолига коммунал-маиший ва якка

тартибдаги меҳнат фаолиятини юритиш эҳтиёжлари

учун сотиладиган табиий газнинг бир

ойда сарфланадиган

НОРМАЛАРИ

Газ асбобларининг турлари

ва газни сарфлаш мақсади


Ўлчов бирлиги


Бир ойда сарфланадиган

газ нормаси (куб м.

ҳисобида)


1. Иссиқ сув таъмииоти марказлаштирилган қуйлардаги таом пишириладиган газ плитаси


1 киши

9,0

2. Иссиқ сув таъминоти марказлаштирилмаган қуйлардаги таом пишириладиган газ плитаси


1 киши

12,5

3. Иссиқ сув таъминоти марказлаштирилмаган ёки вақти-вақти билан иссиқ сув билан таъминлаб туриладиган уйларни иссиқ сув билан таъминлайдиган газ билан сув иситгич


1 киши

9,0

4. Газ билан иситиш прибори туридан қатъи назар, иситиш мавсумининг беш ойидан келиб чиққан ҳолда, якка тартибда иситиладиган қуйлар ва квартираларда газдан календарь йил мобайнида бир меъёрда фойдаланиш:




а) Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида иситиладиган


1 кв. м. майдон учун

8,0

б) Тошкент шаҳрида ва бошқа вилоятларда

1 кв. м. майдон учун


5,5

5. Дағал хашакларни ва илдизмеваларни буғлаш, шунингдек, сувни ичиш ва санитария мақсадлари учун иситишни ҳисобга олган ҳолда


чорва молларига озуқалар - 1 бош ҳисобига:

тайёрлаш йилги

қорамол, шу жумладан,

сигирлар

чучқалар

қўйлар

(эчкилар)


5,6

23,7

12,5

2,2

6. Иссиқхоналарни ва гулхоналари энг юқори қуввати бўйича



Газ горелкаси қурилмаси алоҳида сув иситиш қурилмаларининг суткалик иш режимидаги ва бу озонлар ёрдамида иситиш


7. Якка тартибдаги меҳнат фаолия тида фойдаланиладиган тандирлар, таом тайёрланадиган қозонлар


Газ горелкаси қурилмасининг энг юқори қуввати ва шартномада белгиланган иш режими буйича


-------------------------

Изохлар:

1. Истсъмолчнда (абонентдн) иссиқ сув таъмчноти учун фойдаланпладнган икки ва ундан кўп газ плиталари ёки сув иситгичлари мавжуд бўлганда ушбу газ приборларига газ сарфлаш нормаси тегишли равишда икки баравар ва ундан кўп ошади.

2. 6 ва 7-бандлар бўйича аҳолига сотиладиган табий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар коммунал-маиший истеъмолчилар учун белгнлангзн нархларда амалга оширилади

3. Қорақалпоғистон Реснубликаси Вазирлар Кенгашн, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокнмлнклари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан кам ёки кўп қилиб белгиланганда истеъмолчилар (абонентлар) билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.