Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 09.11.1992 й. 704-XII-сон "Фуқаролардан олинадиган даромад солиғи ставкалари тўғрисида"ги Қарори
Функция недоступна
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ
ҚАРОРИ
09.11.1992 й.
N 704-XII
ФУҚАРОЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД
СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти "1992 йил 1 октябрдан нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет ҳисобидаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1992 йил 8 октябрда чиқарган Фармонига мувофиқ иш ҳақининг солиқ олинмайдиган энг кам миқдори оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 1 октябрдан бошлаб "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тузатишлар киритилгунга қадар фуқаролардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини қуйидаги миқдорларда жорий этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин:
(солиқ олинмайдиган энг кам миқдор - 2000 сўм чегирилган ҳолда)
Солиқ миқдори
Йиллик даромад
миқдорига кўра
Ойлик даромад
миқдорига кўра
72000 сўмгача
6000 сўмгача
Даромад миқдорининг 12 фоизи
72001 сўмдан
96000 сўмгача
6001 сўмдан
8000 сўмгача
8640 сўм + 72000 сўмдан ортиқ пулнинг 15 фоизи
720 сўм + 6000 сўмдан ортиқ пулнинг 15 фоизи
96001 сўмдан
120000 сўмгача
8001 сўмдан
10000 сўмгача
12240 сўм + 96000 сўмдан ортиқ пулнинг 20 фоизи
1020 сўм + 8000 сўмдан ортиқ пулнинг 20 фоизи
120001 сўмдан
180000 сўмгача
10001 сўмдан
15000 сўмгача
17040 сўм + 120000 сўмдан ортиқ пулнинг 30 фоизи
1420 сўм + 10000 сўмдан ортиқ пулнинг 30 фоизи
180001 сўмдан
240000 сўмгача
15001 сўмдан
20000 сўмгача
35040 сўм + 180000 сўмдан ортиқ пулнинг 40 фоизи
2920 сўм + 15000 сўмдан ортиқ пулнинг 40 фоизи
240001 сўм ва ундан ортиқ
20001 сўм ва ундан ортиқ
59040 сўм + 240000 сўмдан ортиқ пулнинг 50 фоизи
4920 сўм + 20000 сўмдан ортиқ пулнинг 50 фоизи
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳасини тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 2, 103-модда