язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2010 й. 257-сон "Чорвачиликда наслчилик, зоотехника ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2010 й.

N 257



ЧОРВАЧИЛИКДА НАСЛЧИЛИК,

ЗООТЕХНИКА ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чорвачиликни янада ривожлантириш, чорва молларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини такомиллаштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, илғор илмий ютуқларни фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятига жорий этиш, саноат асосида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш бўйича замонавий комплекс ташкил этиш, ем-хашак экинлари уруғларининг элита навларини ўстириш, чорвачилик соҳасида кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қизил шалола шаҳарчасида жойлашган "Шалола-наслли мол тайёрлаш" давлат корхонасининг бино ва иншоотларини давлат улушини кўпайтириш ҳисобига "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси устав жамғармасига белгиланган тартибда бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг "Шалола-наслли мол тайёрлаш" давлат корхонаси негизида "Ўзнаслэлита" масъулияти чекланган жамиятни (кейинги ўринларда "Ўзнаслэлита" МЧЖ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзнаслэлита" МЧЖнинг устав фонди ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси устав жамғармасига берилаётган бино ва иншоотлар ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг интеллектуал мулки ҳисобига баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланадиган қиймати бўйича шакллантирилади.

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясига "Ўзнаслэлита" МЧЖ фаолияти соҳаси бўйича инвесторларни ҳаммуассислар сифатида жалб этишга рухсат берилсин.


3. Қуйидагилар "Ўзнаслэлита" МЧЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

саноат асосида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш бўйича замонавий технологик комплекс ташкил этиш;

ем-хашак экинлари уруғларининг элита навларини етиштиришни ташкил этиш;

қорамоллар селекцияси, уларни озиқлантириш ва парвариш қилиш технологияси, ем-хашак экинлари ўстириш агротехникаси, чорва молларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини такомиллаштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимларига зарур шарт-шароитлар яратиш;

мустаҳкам ем-хашак базаси, юқори маҳсулдор сигирларнинг "насл ядроси"ни ташкил этиш, улардан пода тўлдирадиган бузоқлар олиш;

илғор илмий ютуқларни ишлаб чиқаришга жорий этиш.


4. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси томонидан зарур инвестициялар киритишни назарда тутадиган техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилишини;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда "Ўзнаслэлита" МЧЖ негизида қорамолларни парвариш қилиш, озиқлантириш, кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари олишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.

5. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази "Ўзнаслэлита" МЧЖ негизида:

селекция-наслчилик ишларини, қорамолларни озиқлантириш ва парвариш қилиш технологияларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказишни;

асосий ва оралиқ ем-хашак экинларининг серҳосил навларини яратиш бўйича селекция ишларини амалга оширишни;

фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятига чорвачилик ва ем-хашак етиштиришни ривожлантириш соҳасидаги илғор илмий ютуқларни жорий этишни;

чорвачилик масалалари бўйича мунтазам равишда илмий-амалий семинарлар ўтказишни ташкил этсин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзнаслэлита" МЧЖга мустаҳкам ем-хашак базаси ташкил этиш ва ем-хашак экинлари уруғларининг элита навларини етиштириш учун белгиланган тартибда зарур ер участкаси ажратсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 427-модда.