язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.1999 й. 543-сон "1998-1999 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш якунлари ва қишлоқ хўжалигида ислоқотларни янада чуқурлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.1999 й.

N 543



1998-1999 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ ЯКУНЛАРИ

ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҚОТЛАРНИ

ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1998-1999 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўтказилган санация жараёни ижобий натижалар берди, бу тадбир хўжаликларнинг иқтисодий барқарорлигини тиклашда ўзининг самарали восита эканлигини кўрсатди. 1998 йилда санацияга киритилган 104 хўжаликнинг 96 таси ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий қилиш, ҳисоб-китоб ишларини тўғри йўлга қўйиш, дебиторлик қарзларини ундириш, асосий воситалардан самарали фойдаланиш, юқори малакали кадрлар танлаш, ходимлар сонини меъёрга келтириш каби санация йўналишлари бўйича олиб борилган ташкилий-иқтисодий тадбирлар натижасида улар иқтисодий ночор корхоналар сафидан чиқиб олишга эришди.

Молиявий соғломлаштириш бўйича белгиланган тадбирлар қониқарсиз ташкил қилинганлиги ва ташқи бошқарувчилар ишида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида 8 та хўжалик кутилган натижага эришмади.

Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга оширишни давом эттириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари санациясига доир ижобий натижаларни кенг оммалаштириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва улар учун қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг:

1998 йилда санацияга тортилган ва иқтисодий ночор хўжаликлар қаторидан чиқиб олган қишлоқ хўжалиги корхоналарини мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш тўғрисидаги таклифига 1-иловага мувофиқ;

ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятида ижобий натижаларга эриша олмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер ва деҳқон хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига 2-иловага мувофиқ;

сурункали зарар билан ишлаётган хўжаликларни 2000 йилдан бошлаб қўшимча санацияга тортиш тўғрисидаги таклифига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тегишли вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мулкчилик шаклини ҳамда ташкилий тузилмасини ўзгартириш юзасидан тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда 3-иловада кўрсатилган санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ташқи бошқарувчиларини белгиланган тартибда бир ой муддатда тайинласинлар.


3. Корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга санация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш бўйича жавобгарлик юклансин, режада:

экин майдонларини, тузилган шартномаларни, товар-моддий бойликлар қолдиқларини, мол-мулкни, тугалланмаган ишлаб чиқаришларни хатловдан ўтказиш, ортиқча асосий фондлар ва моддий бойликларни сотиш;

дебиторлик қарзларини ундириш тадбирларини ишлаб чиқиш;

санация даврида молиявий соғломлаштириш режаси (бизнес-режа)ни тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш назарда тутилсин.

Корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар маҳаллий меҳнат органлари билан биргаликда, маҳсулот бирлигини етиштириш юзасидан харажатлар меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги ходимларининг чекланган сонини аниқласинлар ҳамда икки ой муддатда меъёрдан ортиқча ходимларни бўшатсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ишловчилар сонини меъёрий даражагача қисқартиришдан кейин бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар, ушбу мақсадлар учун корхоналар ва аҳоли, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва "Бизнес-фонд" маблағларини жалб этсинлар.


4. Санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига:

санация жараёнини амалга ошириш учун махсус ҳисобрақамлар очиш, санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотлар билан товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни фақат махсус ҳисобрақамидан, тўлов топшириқномалари бўйича, маҳсулот етиштириш юзасидан меъёрий харажатлар доирасида амалга оширишни таъминлаш;

дебиторлик қарзларини ундиришда санациядаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашиш тавсия этилсин.


5. 3-иловада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли вазирликлар ва идораларга бериладиган имтиёзли кредитига қайта расмийлаштирилсин, ушбу кредит санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2005 йилдан бошлаб уч йил мобайнида тенг улушларда қайтарилсин.

Кредиторлик қарзларини қайта расмийлаштириш "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси, "Ўздавпахтасаноатсотиш", "Ўзкимёсаноат", "Ўзбек ипаги" уюшмалари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзагросуғурта" компаниялари, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўздонмаҳсулот", "Ўзавтотранс" давлат корпорациялари, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кредиторлик қарзи миқдоридаги қайта расмийлаштирилган кредит суммасига ҳисобдан чиқарилган ҳолда амалга оширилсин.


6. "Пахта-банк"га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарори билан тасдиқланган тижорат банклари олдидаги ҳукумат қарорлари билан тўлов муддати узайтирилган қарзлар таркибини узайтириш дастури кўрсаткичларини тегишли равишда аниқлаштирган ҳолда, санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банк кредитлари бўйича қарзларининг тўлов муддатларини 4-иловага мувофиқ узайтириш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ихтисослаштирилган акциядорлик-тижорат "Пахта-банки" тўлов муддати узайтирилган банк кредитларининг 4-иловада назарда тутилган муддатлардан бошлаб уч йил мобайнида тенг улушларда қайтарилишини кўзда тутсинлар.


7. 3-иловага мувофиқ санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхо-налари томонидан:

2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар 2002 йилгача кечиктирилсин, бу тўловлар бўйича ҳисобланган пенялар ва жарималар бўйича қарзлар ҳисобдан чиқарилсин. Ушбу корхоналар томонидан муддатида тўланмаганлик жаримаси 2002 йилда тўлансин;

Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Йўл жамғармасидан пеня қўшилмаган ҳолдаги қарзларни тўлаш 2003 йилгача кечиктирилиб, кейинчалик улар 2003 йилдан бошлаб уч йил мобайнида тенг улушларда тўлансин. Ушбу қарзлар бўйича ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилсин.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тижорат банклари билан биргаликда санация қилинадиган корхоналар қарзларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитига қайта расмийлаштириш операциялари ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Йўл жамғармаси билан тузилган шартномалар бўйича қарзларнинг қайтарилиши ва уларнинг муддати кечиктирилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.


8. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари олдида 2000 йил 1 январгача вужудга келган суғурта тўловлари бўйича қарзларни 2000 йил 1 апрелгача тўласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинаётган хўжаликлар ҳудудидан ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари аҳволини бир ой муддатда текшириб чиқсин ҳамда 2000-2001 йилларга ажратилган маблағлар ҳажми доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра санация қилинаётган хўжаликлар аҳолиси фойдаланган электр энергияси, газ ва ичимлик сув учун тўловларнинг икки ой муддатда тўланишини таъминласинлар.


11. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси 2000 йил 1 мартгача санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1999 йилги пахта хом ашёсини қайта ишлашни тугалласин ҳамда хўжаликлар билан пахта хом ашёси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда санация қилинаётган хўжаликларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.


13. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

2000 йил 1 январгача манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан ишчи гуруҳлар тузсин ва ташкилий-тушунтириш ишлари олиб бориш учун уларни санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига юборсин;

2000 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб ҳар чоракда санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастурларининг бажарилишини таҳлил қилсин ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


14. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг боришини ёритишга доир махсус кўрсатувлар, эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 декабрдаги

543-сон қарорига

1-ИЛОВА



1998-1999 йилларда санацияда бўлган ва қишлоқ

хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га

айлантириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Туманлар


Хўжаликлар номи


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Шуманай


Айбуйир



Дийхонобод


Амударё


Қипчиқ


Хўжайли


Охунбобоев

Қонликўл


Жайхун

Чимбой


П.Сеeтов

Қораўзак


Қораўзак

Тахтакўпир


Боршитау

Қўнғирот


Хорaзм

Жами 9 та


AНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Улуғнор


Мирзааҳмедов


Шаҳрихон


Бўз

Гулистон


Жами 3 та


БУХОРО ВИЛОЯТИ

Олот


Амударё

Ромитон


Қўрғон

Пешку


Навоий

Шофиркон


Бобур

Қоракўл


Бухоро

Жондор


Навоий

Қоровулбозор


А.Ғиждувоний

Когон


A.Нақшбандий

Жами 8 та


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

Бахмал


Тонготар

Фориш


Чимқўрғон

Ғаллаорол


Т.Худоёров

Жиззах


Ўзбекистон

Дўстлик


М.Дадажонов

Пахтакор


Гулистон

Зомин


Ғолиб

Зарбдор


Юксалиш

Зафаробод


Беруний

Мирзачўл


Абай

Арнасой


Бухоро

Жами 11 та


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Қамаши


Фaрғона

Чироқчи


Ҳайитқул

Нишон


А.Қодирий

Яккабоғ


Турон

Косон


Чироқчи


Майдаёбу


Шаҳрисабз


Гулистон

Қарши


Чарогил

Жами 8 та


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Хатирчи


А.Ёрлaқабов


Ибн Сино


Навоий


Ўзбекистон

Навбақор


Навбаҳор

Қизилтепа


Л.Аҳмедов

Жами 5 та


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Наманган


Пахтаобод

Тўрақўрғон


Шарқ Юлдузи

Поп


Сирдарё

Уйчи


Ш.Рашидов

Косонсой


Испарон

Чуст


Боймоқ

Янгиқўрғон


Гулшан

Мингбулоқ


Гигант

Жами 8 та


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Булунғур


Губдин

Оқдарё


Гулистон

Иштиқон


8-Март

Нарпай


Туркистон

Пастдарғом


Хончарбоғ

Каттақўрғон


Мойбулоқ

Қўшробот


Жуманбулбул

Челак


П.Нурманов

Пайариқ


Чурош

Жами 9 та


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ангор

Талeимарон



Ш.Рашидов


Жарқўрғон

Сурхон



Оққўрғон


Шеробод

У.Юсупов



Таллашқон


Жами 6 та


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Боёвут


У.Юсупов

Гулистон


Улуғбек

Сирдарё


Малик

Ховос


Навбаҳор

Меҳнатобод


Ҳамза

Оқ-олтин


Мусамуҳамедов

Жами 6 та


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Бекобод


Авангард

Бўка


Гулистон


Кўкорол



Бўка


Чиноз

Охунбобоев


Пскент

Пскент


Қуйи Чирчиқ

Ҳамза


Оққўрғон

Султонобод


Жами 8 та


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Охунбобоев


Бобоев

Фарғона


Ўзбекистон

Фурқат


Қолгандарё

Бувайда


Навоий

Боғдод


Ғалаба

Ёзёвон


Хонобод

Жами 6 та


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Хива


Ал-Хоразмий


Беруний


Янгиариқ

Оқ Мачит


Ҳонқа

Охунбобоев


Урганч

Истиқбол


Гурлан

Қорақалпоғистон


Қўшкўпир

Обод


Боғот

Хорaзм


Хазорасп

Дўстлик


Жами 9 та


Ҳаммаси 96 та






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 декабрдаги

543-сон қарорига

2-ИЛОВА



1998-1999 йилларда санацияда бўлган ва фермер

ва деҳқон хўжаликларига айлантириладиган

қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Туманлар


Хўжаликлар номи


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Беруний


Улуғбек


Жуманиёзов


Кегайли

Каримбердиев



Даруазакум


Чимбой

К.Авезов


Жами 5 та


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Мирзаобод


Аҳмедов

Ш.Рашидов


Пахтаобод

Сайхунобод


Ш.Раҳимов

Жами 3 та


Ҳаммаси 8 та






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 декабрдаги

543-сон қарорига

3-ИЛОВА



2000 йилдан санацияга тортиладиган

қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Туманлар


Хўжаликлар номи


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Қонликўл

Бешкўпир



Қонликўл


Амударё

Амир Темур


Охунбобоев



Қиличбай



Туркманистон



Намуна


Хўжайли

Қорақалпоқ



Дўстлик



П.Холмуродов



Ойбек



Жамбул


Кегайли

Бўзкўл


Элликқалъа

Дўстлик



Ал Хоразмий



Қирққиз



Бўстон


Тўрткўл

Наврўз


Жами 18 та


БУХОРО ВИЛОЯТИ

Қоровулбозор

Пахтакор


Жондор

Мохонкўл


Шофиркон

И.Мўминов



Шофиркон



Боғиафзал



А.Навоий


Жами 6 та


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

Зарбдор


Афросиёб

Жами 1 та


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Нишон

Ойдин



Самарқанд


Косон

Қўнғиртов



А.Набиев



Гулбоғ



Сурхон



Гувалак



Андабозор


Қамаши

Ғаллакор


Жами 10 та


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Навоий

Ибн Сино


Навбаҳор

Наврўз



Ижант


Хатирчи

Улуғбек



Охунбобоев


Жами 5 та


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Поп

Иттифоқ


Чуст

Варзик



Норхўжаев


Жами 3 та


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Денов

Наврўз



А.Темур


Узун

Серҳаракат


Шеробод

В.Қодиров


Шўрчи

Ялти


Бандихон

Ойбек



Ғ.Ғулом



Хўжаипок


Қумқўрғон

Н.Мирзаев


Жами 9 та


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ш.Рашидов

Ғ.Ғулом



Истиқлол


Сирдарё

Сирдарё



Ўзбекистон



Каримов



Пахтазор


Боёвут

Ғалаба


Гулистон

А.Навоий



Ўзбекистон



Ҳ.Олимжон



А.Носиров



А.Темур


Сайхунобод

Янгиобод



Бўстон


Мирзаобод

Улуғбек



Деққонобод



Мустақиллик



Қулбеков


Ховос

Туркистон



Ўзбекистон мустақиллиги


Жами 20 та


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Қуйи Чирчиқ

Пахтачи



Янги қаёт



Меҳнатобод


Бекобод

Мавлонова



Ойбек


Оҳангарон

Бирлик



Ўзбекистон


Жами 7 та


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Олтиариқ

Иттифоқ


Бешариқ

Бешариқ


Риштон

Истиқлол


Ўзбекистон

С.Азизов


Жами 4 та


Ҳаммаси 82 та






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 декабрдаги

543-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Пахта-банк" кредиторлик қарзлари

тўлов муддати узайтириладиган санация

қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Туманлар


Санация қилинаётган қишлоқ

хўжалиги корхоналари


Кредиторлик

қарзлари

(минг сўм)


2001 йил 1 январгача:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Кегайли

Каримбердиев


54


Даруазакум


64


Халқобод


724

Чимбой

К.Авезов


254


Қамис ариқ


685


Бахтли


190


Кенес


1278

Шуманай

А.Мусаев


2550


Дўстлик байроғи


2830

Амударё

Бердақ


61

Жами 10 хўжалик бўйича


8690

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Улуғнор

Шаҳрихон


3752


Мирзааҳмедов


1896


Андижон


2855


Дўстлик


478


Улуғнор


7858


М.Иминов


7195

Жами 6 хўжалик бўйича


23994

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Бухоро

А.Шокиров


3315

Шофиркон

Ф.Хўжаев


2565


М.Одилов


1164

Пешку

Ўзбекистон


2331


Туркистон


398

Жами 5 хўжалик бўйича


9773

ЖИЗЗAХ ВИЛОЯТИ

Арнасой

Бухоро


8534


Хоразм


4727

Фориш

Чимқўрғон


11836

Дўстлик

Исроилов


3720


Манас


2495


К.Рақимов


2749


Қулбеков


2496


Дўстлик


5604


М.Дадажонов


10009

Зафаробод

Ф.Хўжаев


3859


Мустақиллик


130


Беруний


1398

Зарбдор

Нурафшон


6818


Зарафшон


5640


Истиқбол


6281

Пахтакор

Наврўз


4232


Оқ булоқ


4609


Бўстон


2137

Мирзачўл

Янги дала


5164


Дўстлик


4927


Мирзачўл


5796


Абай


3801

Жиззах

Самарқанд қудуқ


987


Ш.Рашидов


3122


Бобур


1666


Ўзбекистон


1000

Зомин

А.Тоиров


9516


Ғолиб


25077

Жами 28 хўжалик бўйича


148330

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Яккабоғ

Турон


851

Косон

Чироқчи


1033


Майдаёбу


40

Шаҳрисабз

Гулистон


7176

Бақористон

Кўҳна Фазли


4193


Чандир


5799

Ғузор

Наврўз


1956


Навоий


2430

Касби

Беруний


4216

У.Юсупов

Тошкент


6073


Р.Ғоипов


6792


Автономов


22426

Нишон

Туркманистон


5300


А.Қодирий


5128

Жами 14 хўжалик бўйича


73413

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Қизилтепа

Л.Аҳмедов


2767

Хатирчи

Ибн Сино


9032


А.Ёрлақобов


821


А.Темур


2400

Жами 4 хўжалик бўйича


15020

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Косонсой

Намуна


2096

Жами 1 хўжалик бўйича


2096

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Нарпай


Туркистон

972

Жами 1 хўжалик бўйича


972

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Боёвут

У.Юсупов


2590


Н.Маҳмудов


436

Гулистон

Ишонч


936


У.Носир


2044


Дўстлик


2032

Мирзаобод

Тошкент


7836


Беруний


5676


Оқ олтин


2264


Аҳмедов


5063

Меҳнатобод

Х.Норчаев


14154


Г.Юнусов


5293


Э.Қаҳҳоров


6637


Янгиер


5844


Ҳамза


15055

Ш.Рашидов

Т.Малик


2896


Қўшчинор


3560


Ф.Хўжаев


2879


Ш.Рашидов


19159


Пахтаобод


2279

Оқ олтин

Уқубоев


5203


Бобур


4386


Чинобод


4425


А.Тоиров


11570


Мусамуҳаммедов


978

Ховос

А.Темур


10832


Навбаҳор


4881

Сирдарё

Маманов


533

Жами 27 хўжалик бўйича


149441

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Бўка

Бўка


1505

Бекобод

Авангард


1263


Ўзбекистон


3704

Пскент

Қирққизобод


315

Жами 4 хўжалик бўйича


6787

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Бувайда

А.Навоий


2261

Учкўприк

Шамсиддинов


426

Жами 2 хўжалик бўйича


2687

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Янгиариқ

Оқ Мачит


3204

Хива

Беруний


358

Ҳазорасп

Дўстлик


2670

Қўшкўпир

Обод


879

Боғот

Хоразм


6046

Жами 5 хўжалик бўйича


13157

Ҳаммаси 107 хўжалик бўйича


454350

2002 йил 1 январгача:

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Қоровулбозор

Пахтакор


300

Жами 1 хўжалик бўйича


300

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Нишон

Самарқанд


4850

Косон

Қўнғиртов


1679


A.Набиев


190


Сурхон


2425

Жами 4 хўжалик бўйича


9144

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Навоий

Ибн Сино


1000

Жами 1 хўжалик бўйича


1000

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Боёвут

Ғалаба


1153

Гулистон

A.Навоий


148


Ўзбекистон


448


A.Носиров


534


A.Темур


3348

Мирзаобод

Улуғбек


3568


Деҳқонобод


5193


Қулбеков


1543

Ховос

Туркистон


1833


Ўзбекистон Мустақиллиги


211

Жами 10 хўжалик бўйича


17979

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Бекобод

Мавлонов


920


Ойбек


1365

Жами 2 хўжалик бўйича


2285

Ҳаммаси 18 хўжалик бўйича


30708