язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.02.2006 й. 31-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 24 февралдаги

31-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш

кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва

улардан самарали фойдаланиш бўйича

идоралараро комиссия тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни шакллантириш ишларини, уларнинг тақсимланишини ва қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланилишини ташкил қилиш устидан назоратни амалга оширади.


II. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


2. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг тайёр кимёвий препаратларга, таъсирчан моддалар ва компонентларга эҳтиёжини ҳар йилги буюртманомалар асосида аниқлаш, шу жумладан уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ва импорт бўйича келтириш ҳажмларини аниқлаш;

кимёвий препаратларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича тақсимлаш, пестицидларни қўлланиш регламентларига, шунингдек препаратларни сарфлаш нормаларига риоя қилиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлаш;

"Ўзстандарт" агентлигининг ихтисослаштирилган лабораторияларида муқобил ва олиб келиш назоратини қўллаш асосида республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва импорт бўйича келтирилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сифатига бўлган талабларга риоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича ишлатилган препаратларнинг тўлиқлиги ва таъсирининг самарадорлигини баҳолаш юзасидан фермер хўжаликларига хизматлар кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратишда кўмаклашиш;

кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг сақланиши ва сақланиш сифатини мунтазам текширишларни ташкил этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг фойдаланиш муддати ўтган қолдиқларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тўхтатиш.



III. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Идоралараро комиссия қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бошқармаси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи орган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига эҳтиёж тўғрисидаги буюртманомаларни қабул қилади, уларни умумлаштиради, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларининг тақсимланиши, қўлланиши ва самарадорлиги мониторингини олиб боради, пестицидлардан самарасиз фойдаланиш ҳолларига оид материалларни тўплайди, Идоралараро комиссия мажлислари учун материаллар тайёрлайди, мажлислар протоколларини юритади, Идоралараро комиссия қарорларини фойдаланувчиларга етказади ва ушбу Низомдан келиб чиқадиган бошқа ташкилий ишларни амалга оширади.


5. Идоралараро комиссия ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.



IV. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Идоралараро комиссия қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига эҳтиёжни ҳар йилги буюртманомалар асосида шакллантириш, уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ва импорт бўйича келтириш ҳажмини аниқлаш;

Ишчи органдан ишлаб чиқаришда қўлланадиган пестицидларнинг биологик самарадорлиги бўйича материалларни сўраб олиш;

кимёвий ҳимоя воситаларининг сақланиши ва сақланиш сифатини мунтазам текширишларни ташкил этиш.


7. Идоралараро комиссия шунингдек ушбу Низомдан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади.



V. РАҲБАРИЯТ


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Идоралараро комиссиянинг раиси ҳисобланади.

9. Идоралараро комиссия раиси Идоралараро комиссия ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.



VI. ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


10. Идоралараро комиссия фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 54-модда.