язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.02.2006 й. 31-сон Қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 24 февралдаги

31-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва

тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича

идоралараро тендер комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сон қарорини бажариш юзасидан ташкил этилган.


2. Комиссия таъсирчан моддаларни ва Ўзбекистон Республикасида қўлланиш учун рухсат этилган етишмайдиган тайёр кимёвий препаратларни тендер асосида импорт бўйича харид қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.



II. КОМИССИЯНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича республиканинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш;

таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича энг рақобатбардош таклифларни танлаб олишни таъминлаш;

тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш, талабларнинг ягоналигини ва таклифларни баҳолашнинг холисоналигини таъминлаш;

тендерларни ўтказиш муддатлари ва шакли, тендерлар ғолиблари билан протоколларни имзолаш ва контрактлар тузиш муддатлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

тушган тендер таклифларини баҳолаш, тендерлар натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш ва тендер ғолибларини аниқлаш;

Комиссияга юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қарорлар қабул қилиш.



III. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Комиссия қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.


5. Комиссия ўз ишлари тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Комиссиянинг барча қарорлари тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи орган тендерларни ўтказишни амалда ташкил этишни (аризалар қабул қилишни ва уларни ҳисобга олишни, сақлашни ва маҳфийликни, етказиб берувчиларни малакали танлаб олишни, тушадиган таклифларни эксперт баҳолашни, хоналар ва ёрдамчи ходимлар беришни, реклама ишларини ташкил этишни, тендер комиссияси ҳужжатларини расмийлаштиришни) амалга оширади.


7. Комиссия тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва консалтинг ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.


8. Комиссия тушган таклифларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади ҳамда энг рақобатли нархлар, етказиб бериш, тўлов шартлари ва тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича импорт қилинган препаратлар ва таъсирчан моддалардан фойдаланишнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий омилларини ҳисобга олган ҳолда ғолибларни аниқлайди. Шунингдек тақдим этилган тендер таклифларининг қўшимча техник, ташкилий ва тижорат афзалликлари, шунингдек тендер қатнашчисининг обрўси ҳам эътиборга олиниши мумкин.


9. Комиссиянинг тендер ғолиби тўғрисидаги қарори протокол билан расмийлаштирилади. Протокол тендер комиссиясининг қатнашган аъзолари томонидан имзоланади ва тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


10. Комиссия қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.


11. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Комиссия таркибига кирувчи мансабдор шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.



IV. ЖАВОБГАРЛИК


12. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот маҳфий ҳисобланади ва Комиссия аъзолари мазкур ахборотнинг ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 54-модда.