язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.03.2004 й. 1319-сон билан рўйхатга олинган 21.02.2004 й. Марказий банк Бошқарувининг 246-В-сон, Молия вазирлигининг 33-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 2 мартда 1319-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банки Бошқаруви

ва Молия вазирлигининг

2004 йил 21 февралдаги

246-В, 33-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё"

ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари

хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тижорат банклари (кейинги матнда - банклар) томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисоб-китоб Жамғармаси (кейинги матнда - Жамғарма) томонидан тижорат банкларида очилган кредит линияси ҳисобидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли револьверли кредитлар (кейинги матнда - кредитлар) ажратиш тартибини белгилайди.


2. Тижорат банклари томонидан кредитлар "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш шартларида Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари харид қилишни молиялаштириш мақсадларига бир йилгача бўлган муддатга берилади.


3. Кредитлар минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини сотиб олиш учун кредит линияси маблағлари доирасида ажратилади.


4. Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига очиладиган кредит линиялари лимитлари Молия вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" компанияси томонидан белгиланади ва тижорат банкларига етказиб берилади.

Бунда, лимит ҳажми жорий йилда Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун ҳудудларга етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари қийматига мутаносиб равишда ўрнатилади. Зарур ҳолларда ушбу лимитлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.


5. Кредитлар "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акционерлик жамиятларига ўрнатилган лимит доирасида револьверли асосида ажратилади.

Қарздорлардан қайтариб олинган ушбу маблағлар кредит линияси маблағлари тўлови сифатида қайтарилмайди ва навбатдаги минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини харид қилиш учун қайта кредит сифатида йўналтирилади.

"Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари молиявий маблағлар оқимидан келиб чиққан ҳолда, олинган кредитни сўндириб боришлари ва ўз эҳтиёжларига кўра белгиланган лимит доирасида минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини сотиб олиш учун қайта кредит олишлари мумкин.


6. Тижорат банклари ушбу кредит линиялари ҳисобидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига мазкур кредитларни йиллик 2 фоизли имтиёзли ставкада берадилар ва бу тижорат банклари даромадини ташкил этади.


7. Кредит "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига унинг асосий талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк филиали томонидан берилади.


8. Жамғарма кредит линияси маблағларини Бош банклар билан тузилган Бош келишувига асосан уларнинг 21610-Ҳукуматдан олинган қисқа муддатли ссудалар ҳисоб варағига ўтказиб беради.



II. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

"ҚИШЛОҚХЎЖАЛИККИМЁ" ҲУДУДИЙ

АКЦИЯДОЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ


9. "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига хизмат кўрсатувчи банкка очилган кредит линия ҳисобидан минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини сотиб олиш учун кредит беришни сўраб мурожаат қилади.

Аризага "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман ва туманлараро филиаллари томонидан, уларга берилган ваколат доирасида, туманлардаги қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга асосан маҳсулот етказиб беришнинг белгиланган меъёрлари ва ҳақиқатда етказиб берилган маҳсулот ҳамда уларнинг мавжуд заҳираларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган кредит миқдори ҳисоб-китоби ҳамда "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва "Ўзкимёсаноат" корпорацияси корхоналари ўртасида тузилган минерал ўғитлар етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар нусхаси илова қилинади.


10. Банк аризани қабул қилиб олганидан кейин берилиши сўралган кредит миқдорини Молия вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" корпорацияси томонидан ўрнатилган кредит линияси лимитидан оширилмаган миқдор доирасида белгилайди ва банк кредит қўмитасига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Банк кредит қўмитаси кредит аризасини бир кундан кечиктирмаган ҳолда кўриб чиқади ва мазкур қарз олувчига кредит линияси ҳисобидан йил давомида кредит берилиши тўғрисида ўзининг якуний хулосасини қабул қилади. Кредит қўмитаси кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганидан кейин, қарор қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмаган ҳолда кредит шартномаси имзоланади.

Агар банк кредит қўмитаси қарз олувчининг кредит аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, банк бу ҳақда кредит сўровчига асосланган ҳолда ёзма жавоб беради.


11. Банк билан қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси имзолангандан кейин банк қарз олувчига ссуда ҳисоб варағи очади ва қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида тўловларни амалга оширади.



III. КРЕДИТНИ БЕРИШ, МОНИТОРИНГНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ВА КРЕДИТНИ

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


12. Қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида ссуда ҳисоб варағидан тўловлар етказиб берилган минерал ўғит учун (ёки олдиндан тўлов) "Ўзкимёсаноат" ДАК тизимининг тегишли корхонасининг махсус 23222-ҳисоб варағига ўтказилади.


13. "Ўзкимёсаноат" компанияси корхоналарининг 23222-сонли ҳисоб варақларига келиб тушган маблағлар "Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда, уларга минерал ўғитлар ва кимё маҳсулотларини етказиб бериш учун қишлоқ хўжалиги ташкилотларини кимёсаноат ташкилотлари билан ҳисоб-китобларини механизми тўғрисида низом"да (рўйхат рақами 1049, 16.07.2001 йил; Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 2001 йил, 14-сон) белгиланган мақсадларга йўналтирилади.


14. Банклар ссуда ҳисоб варағи орқали амалга оширилган тўловларнинг ўз вақтида ва белгиланган мақсадга ўтказилиши учун масъулдирлар.


15. Кредит линияси маблағларини мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганлигини назорат қилиш Молия вазирлигининг Назорат тафтиш Бош бошқармаси ва тижорат банклари томонидан бевосита "Қишлоқхўжаликкимё" корхоналарида берилган кредитларни мақсадли ишлатилишини мониторингни амалга ошириш орқали олиб борилади.

Бунда кредитлар белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорларда олинганлиги ҳамда мақсадга мувофиқ фойдаланмаганлиги ҳоллари аниқланганда, банклар кредитлашни тўхтатиши, кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўришлари лозим.


16. Ушбу кредитлар "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг 23222, 23220 ва 23210-ҳисоб варағига келиб тушган маблағлар (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сон қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом" асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитлар) ҳисобидан биринчи навбатда муддатли мажбуриятнома асосида мемориал ордер билан ундириб олинади. Бунда ҳисобланган фоизлар кредитлардан олдин ундирилади.

Тижорат банклари ўз навбатида "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига берилган кредитларни белгиланган муддатларда қайтарилишини қишлоқ хўжалик корхоналарининг минерал ўғит ва кимёвий воситалар бўйича қарзларини уларга аванс ва ҳисоб-китоблар жараёнида тушаётган маблағлар ҳисобидан ундиришга кўмаклашиш орқали таъминлайдилар.


17. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг 23222, 23220 ва 23210-ҳисоб варағи орқали ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ундириб олинади.


18. "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин асосий депозит ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан қайтаришлари мумкин.


19. Ушбу Низом "Ўзкимёсаноат" Давлат акционерлик компанияси билан келишилган.



"Ўзкимёсаноат" ДАК раиси в.б.                                А.Возненко



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 109-модда.