язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги Вақтинчалик Низом (АВ томонидан 26.07.2004 й. 1390-сон билан рўйхатга олинган 12.07.2004 й. ИВ РА-01-8-31-сон, МВ 95-сон, ДСҚ 2004-49-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 26 июлда 1390-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банк Бошқарувининг

2004 йил 12 июлдаги

РА-01-8-31, 95, 2004-49,

256-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Вақтинчалик Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш

ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 125-сон, 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 280-сон, 2002 йил 26 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 407-сон қарорлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда ички бозорда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш, савдо тушумини банкка топшириш ва банклар томонидан кўрсатилган товарларни сотишдан олинган ушбу тушумни юридик шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига қайд этиш тартибини, шунингдек ишлаб чиқариш ҳажмининг акцизли товарларни сотиш ҳажмига мувофиқлиги мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди.


I. АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ТАРТИБИ


1. Ишлаб чиқарувчи-корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотларининг (пиводан ташқари) улгуржи сотилиши "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базалари орқали, кейинчалик уларни алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни амалга ошириш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳномалари мавжуд ҳамда фискал хотирали назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари (заллари)га эга бўлган юридик шахсларга сотиш билан амалга оширилади.

Пиво пиво ишлаб чиқарувчи

...