ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2004 й. 530-сон "Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.11.2004 й.
N 530
УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ФАОЛИЯТИНИ
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҲТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда; 2003 й., 10-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 469-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 11, 106-модда.