язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Молия вазирлигининг 139-сон, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2-0-9/26-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-92-сон "Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.12.2002 й. Қарори (АВ томонидан 08.01.2003 й. 1197-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2003 й.

N 1197

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.12.2002 й.

N 139

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.12.2002 й.

N 2-0-9/26

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.12.2002 й.

N 2002-92

ҚАРОРИ


Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка

тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар

операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 18 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 407-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан импорт қилинадиган товарларни ҳисобга олиш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” 67 ва 2002-59-сон қарори (рўйхат рақами 1150, 2002 йил 20 июнь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 11-12-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.


Молия вазири


М. Нурмуродов

Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирининг биринчи ўринбосари


    

Ғ. Қудратов


Давлат солиқ қўмитаси раиси


Ж. Сайфиддинов

"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 4-сон 2003 й.