Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.1993 й. 431-сон "Талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг Миср Араб Республикасида таълим олишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.1993 й.

N 431


ТАЛАБАЛАР, СТАЖЁРЛАР

ВА АСПИРАНТЛАРНИНГ МИСР АРАБ

РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Миср Республикаси Таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга ва Тошкент давлат шарқшунослик институти билан Қоҳиранинг "Ал-Азҳар" университети ўртасидаги Ўзбекистон олий ўқув юртларининг талабалари, стажёрлари ва аспирантларини Миср Араб Республикасига ўқишга ва стажировкага юбориш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбеккстон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Олий ўқув юртларининг 86 талабаси, стажёри ва аспирантларини 1993-1994 ўқув йилидан бошлаб араб тили ва адабиёти, араб мамлакатлари тарихи, араб шарқи мамлакатлари жўғрофияси, тиббиёт, геология, иқтисодиёт ва бозор муносабатлари, менеджмент, журналистика мутахассисликлари бўйича илова қилинаётган рўйхатга* мувофиқ Миср Араб Республикасига ўқишга ва стажировкага юборсин.


2. Миср томони талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг Миср Араб Республикасида юришлари, таълим олишлари ва бўлишлари харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олиши, тиббий суғурта билан таъминлаши ва ҳар йили уларнинг ёзги таътилга Тошкентга келиб-кетишлари билан боғлиқ транспорт харажатлари қийматини тўлаши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг МАРга учиб кетишларигача Москва шаҳрига ташкилий равишда жўнатилиши, жойлаштирилиши ва уларга ҳамроҳлик қилинишини ҳамда ўқув йили тамом бўлгандан кейин кутиб олинишини таъминласин;

талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг яшашлари ва MAP ўқув юртларида таълим олишларининг мақбул шароитларини таъминлашда ёрдам кўрсатсин, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ва Миср вазирликлари ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик каналларидан фойдаланган ҳолда доимий почта ва бошқа алоқалар ўрнатилишини таъминласин;

МАРнинг Россиядаги элчихонаси билан келишган ҳолда вазирликлар ва идораларнинг 3 нафар вакилини талабалар, стажёрлар ва аспирантларга белгиланган жойларигача ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларни жойлаштириш ва мутахассисликлар бўйича тақсимлаш ҳақидаги Битим шартлари бажарилишини таъминлаш учун 2 ҳафтагача бўлган муддатга Миср томони ҳисобидан юборилишини назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жўнаб кетаётганларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасига талабалар, стажёрлар ва аспирантларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларни Мисрга жўнатишда ҳамда улар Тошкентга қайтиб келишларида зарур ёрдам бериш ва кўмаклашиш тўғрисида топшириқ берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мисрга бораётган талабалар, стажёрлар ва аспирантларнинг Москва шаҳрига боришлари ҳамда ўқиш тамом бўлгандан кейин қайтиб келишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон талабалари, стажёрлари ва аспирантларининг Мисрга учишлари ва Тошкентга қайтиб келишлари пайтда аэропортда зарур тартиб ва интизомни, шунингдек, улар Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб юрган маршрутларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Мисрга ўқишга бораётган ҳамда Ўзбекистонга қайтиб келаётган Ўзбекистон талабалари, стажёрлари ва аспирантларининг божхона назоратидан соддалаштирилган ҳолда ўтишлари учун зарур шароитлар яратсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмалари бўйича авиачипталарни Москвагача ва қайтишга белгиланган муддатларда банд қилсин ва сотсин.


9. Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, давлат кинокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистондан борган талабалар, стажерлар ва аспирантларнинг Миср Араб Республикасида таълим олишлари дастури қандай амалга оширилаётганлиги оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Рўйхат рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск