язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1998 й. 185-сон "Қўнғирот сода заводи қурилиши лойиҳасининг технология қисми тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.1998 й.

N 185



ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ

ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНОЛОГИЯ ҚИСМИ

ТЎҒРИСИДА


Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва республиканинг кальцийланган ҳамда каустик содага бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маннесман Зиферт ГмбХ", "Шторк Компримо СКЛ ГмбХ", "Вемекс Хандел ГмбХ" фирмаларидан иборат Германия фирмалари консорциумининг:

160 минг тонна кальцийланган сода ва 150 минг тонна каустик сода ишлаб чиқарувчи лойиҳа қувватлари яратилишини кўзда тутувчи Қўнғирот сода заводи лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни тугатганлиги;

технология қурилмаларини фойдаланишга тайёр, кафолатланган кўрсаткичларга чиқарган ҳолда мукаммал лойиҳалашни, асбоб-ускуналар етказиб беришни, қуриш ва ишга туширишни ўз зиммасига олганлиги;

жалб қилинаётган хорижий кредитлар қисман тўланишини таъминлаш учун завод ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг камида 50 фоизини жаҳон бозорида сотиш мажбуриятини олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қўнғирот сода заводини лойиҳалаш ва қуриш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Берлинер банк" (Германия)нинг:

заводнинг технология қисми базавий лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хизматларга "Берлинер банкнинг "Ўзкимёсаноат" уюшмасига қайта молияланадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кредит линияси ҳисобига ҳақ тўланишини;

импорт бўйича технология асбоб-ускуналари ва материаллар етказиб бериш, объект қурилиши бўйича инжиниринг ишларини олиб бориш харажатларини кредитлаш учун "Гермес" суғурта жамиятини ва бошқа мамлакатларнинг экспорт-суғурта агентликларини жалб қилишни назарда тутувчи лойиҳани маблағ билан таъминлашни биргаликда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти "Ўзкимёсаноат" уюшмасини, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини, Молия вазирлигини, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини жалб қилган ҳолда консорциум томонидан тақдим этилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини 1998 йил 10 майгача кўриб чиқсин ва унинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши юзасидан таклиф киритсин.


5. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси:

1998 йил 20 майгача консорциумга заводнинг технология қисми базавий лойиҳаси ишлаб чиқилиши учун топшириқ берсин ва контрактни имзоласин;

фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан заводнинг технология қисми қурилиши юзасидан, кейинчалик базавий лойиҳа тасдиқлангандан сўнг контрактнинг асосий кўрсаткичларини, шу жумладан, унинг қийматини аниқлаган ҳолда, чегараланган контрактни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги заводнинг базавий лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда:

лойиҳанинг технология қисмини маблағ билан таъминлашни биргаликда ташкил этиш юзасидан "Берлинер банк" билан чегараланган битим тузсин;

заводнинг технология қисми базавий лойиҳаси ишлаб чиқилишини маблағ билан таъминлаш учун "Берлинер банк" билан кредит битими тузсин ва маблағларни "Ўзкимёсаноат" уюшмасига қайта молиялаштирсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, заводнинг технология қисми базавий лойиҳаси ишлаб чиқилиши учун олинган кредит мазкур лойиҳа бўйича инвестиция дастурида кўзда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири заводнинг технология қисми базавий лойиҳаси ишлаб чиқилиши учун жалб қилинаётган валюта кредити юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини белгиланган тартибда "Берлинер банк"ка ва Ўзбекистон Республикаси Миллий банкига бериши вакил қилинсин.


10. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларига оид юридик хулосаларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" уюшмаси буюртманомаларига кўра визаларни расмийлаштирганлик учун консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда консорциумга кирувчи компанияларнинг ходимларига кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Илова берилмайди.