язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1996 й. 264-сон "Фарғона "Азот" ИБда экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.1996 й.

N 264



ФАРҒОНА "АЗОТ" ИБДА ЭКСПОРТГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШЛАРИ КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фарғона "Азот" ИБда энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмасинииг Фаргона "Азот' ИБда йилига 200 минг тонна аммиак, 20 минг тонна меламин ишлаб чиқарадиган, карбамид ишлаб чиқаришни йилига 330 минг тоннадан 495 минг тоннагача кўпайтирадиган  ишлаб чиқаришларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.


3. Фарғона "Азот" ИБда экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришларини ташкил этишнииг бизнес-режага биноан ишлаб чиқилган асосий босқичларига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Бектел" компанияси - конструкторлик ишларини, технологияларни ва ноу-хау сотиб олишни, Ўзбекистон Республикасининг лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини жалб этган ҳолда объектларни лойиҳалаш ва қуришни, фрахт ва ташувларни ташкил қилган ҳолда асбоб-ускуналар ва машиналар етказиб беришни, инфраструктурани ва функционал таъминлаш   тизимларини   ташкил этишни,   кадрларни ўқитиш ва тайёрлашни, ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга туширишни таъминлашни ҳамда уларни лойиҳадаги кўрсаткичларга чиқаришни амалга оширади,

"РиС Трейд ЛтД" компанияси - техник-иқтисодий асослашларни ва контрактни, маблағ билан таъминлаш схемаларини ишлаб чиқишда, кўмаклашади Ўзбекистон Республикасида меламинни қайта ишлаш ишлаб чиқариши   ташкил этилгунгача йилига 20 минг тонна меламин, шунингдек зарурат бўлганда йилига 102 минг тоннагача карбамид сотишни таъминлайди.


4. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва Фаргона "Азот" ИБ 1996 йилнинг сентябригача "Бектел" ва "РиС Трейд ЛТД" компаниялари билан контрактдан олдинги ишларни бажариш, техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш юзасидан шартномани ҳамда ишлаб чиқаришлар комплекси қурилиши юзасидан контрактни тузсинлар.

Шартномани маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон   Республикаси Ҳукумати кафолати остида "РиС Трейд ЛТД" компаниясининг қарз маблағлари ҳисобига, кейинчалик уларни "инжиниринг" моддаси бўйича лойиҳанинг- умумий қийматига кўшган холда, амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири контрактдан олдинги ишлар юзасидан шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолашга вакил қилиб белгилансин.


5. "Бектел" ва "РиС Трейд ЛТД" компаниялари билан контрактни тайёрлаш   ва   тузиш масалалари комплексини ишлаб чиқиш учун 2-иловага мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин, унга контракт хизматини пасайтириш чора-тадбирларини кўриш ва зарурат бўлганда, холис экспертизани таъминлаш топширилсин.

Контрактни имзолаш 1997 йнл 30 мартгача тугаллансин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги техник-иқтисодий асослашларнинг ва контрактнинг эксперт баҳосини беришни таъминласинлар.


7. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси контракт экспертизаси тугаллангач бир ой муддатда Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин, унда:

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратиладиган лойиҳа қийматининг 15 фоизи миқдоридаги маблағларни;

лойиҳа қийматинииг 85 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида хорижий банкларнинг кредит линияси ҳисобига маблағ билан таъминлаш схемаси ва манбаларини;

кредитларни ҳамда улар бўйича фоизларни тўлаш тартиби ва манбаларини;

лойиҳа қиймати қопланишининг ҳисоб-китоб қилинган муддатларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда электр энергия ва табиий газ учун табақалаштирилган нархларни назарда тутсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 июлдаги

264-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фарғона"Азот" ИБда экспортга

мўлжалланган ишлаб чиқаришларни

ташкил этишга доир ишларнинг

асосий босқичлари

Лойиҳани амалга ошириш  ишларининг асосий босқичлари

Лойиха

нинг

номи

Ишлаб чиқариш

лар қуввати'

Ишлар

нинг тахми

ний рўйхати

Ишлар

ни бажа

риш муддати

Бажарувчи

1

2

3

4

5

6

7

1 Контрактдан олдинги ишларни, техник- иқтисодий асослашларни бажариш ва фойдаланишга тайёр холда қуриш бўйича контрактни тайерлаш юзасидан шартномалар тузиш

аммиак, меламин карбамид

200 минг т

20 минг т

165 минг т

7 млн АКШ доллари

1996 йил сентябрь

"Бектел" компанияси, Фарғона "АзотИБ ва"Ўзкимесаноат" уюш маси, Хукумат кафолати остида.контракт қийматига қўшилади ган маблағлар ҳисобига

2 Фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан техник-иқтисодий асослаш ларни ва контрактни тайёрлаш




1997 йилнинг1 чораги

"Бектел" компанияси

3. Лойиҳанинг технологик схемасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш




1997 йилнинг1 чораги

"Узкимё

саноат" уюшмаси Фарғона "Азот" ИБ,"ЎзкимёлойиҳаИТИ","Бектел" компанияси лицензиат фирмалар

4. Экспертиза ўтказиш ва контракт тузиш




1997 йилнинг

2-чораги


"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Фарғона "Азот" ИБ, ишчи гуруҳ, "Бектел" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида қуйидаги тартибда маблағ билан таъминланади: 85% - хорижий банклар кредити; 15% - Ўзбекистон Республикаси

5. Қуйидагиларни ишлаб чиқиш:

лойиҳанинг технологик қисми

аммиак,



1998 йилнинг

1чораги

"Бектел" компанияси


меламин,



1998 йилнинг

2-чораги

-"


карбамид



1998 йилнинг11 чораги

--"--

лойиханинг умумий қурилиш қисми

аммиак,



1998 йилнинг4 чораги



меламин,



1998 йилнинг Ш чораги



карбамид



1998 йилнинг чораги

"УзкимёлойиҳаИТИ'' "Бектел" компанияси ва лицензиат фирма- лар кўмагида

6 Тайёрлаш цикли узоқ бўлган асбоб-ускуналарга буюртма бериш

аммиак,



1998 йилнинг Ш чораги

"Бектел" компанияси лицензиат фирмалар


меламин,



1998 йилнинг 1 чораги



карбамид



1998 йилнинг2 чораги


7 Қурилиш-монтаж ишлари

аммиак,




1998-1999 йй

"Бектел" компанияси Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ташкилотларини жалб этган ҳолда


меламин,



1998-1999 йй



карбамид



1998-1999 йй


8.Ишга тушириш - созлаш ишлари ва фойдаланишга топшириш

аммиак, меламин, карбамид



1999 йил

"Бектел" компаникси, лицензиат фирмалар, пудрат ташкилотлари, "Ўзкимёсаноат" фирмаси, Фарғона "Азот" ИБ

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 июлдаги

264-сон қарорига

2-ИЛОВА




Фарғона "Азот" ИБда экспортга мўлжалланган

маҳсулотлар ишлаб чиқариш комплексини

ташкил этиш лойиҳаси бўйича "Бектел"

ва "РиС Трейд ЛТД" компаниялари

билан музокаралар ўтказувчи

ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Юсупбеков Н.Р.

- "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси

Ан Г.Ю.

- "Ўзмиллийбанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Возненко А.Н.

- "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

Кондратьевская Л.Е.

- Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг катта эксперти

Корнеев А.Г.

- "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

Зинин В.И.

- Молия вазиринииг ўринбосари

Абдуллаев А.А.

- Фаргона "Азот" ИБ нинг бош директори

Назаров Х.С.

- "ЎзкимелойикаИТИ" директори

Ортиқов Н.А.

- "Ўзинвестлойиҳа" компаииясинипг бош директори

Кулаков Ю.Н.

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги экспорт потенциалини ривожлантириш бош бошқармасининг бошлиғи

Набиев Л.Д.

- "Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раисининг ўринбосари