Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартиби (ЎзР ВМ 10.12.2010 й. 291-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 10 декабрдаги

291-сон қарорига

2-ИЛОВА


Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш,

реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш

ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш борасидаги асосий вазифаларини белгилайди.

2. Туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари:

таълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда доимий ўрганиб борадилар;

келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 мартгача аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига киритадилар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари (туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан тақдим этилган объектлар рўйхати асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини ҳар йили 1 апрелгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан ҳар йили 5 апрелгача, таълим ва тиббиёт муассасаларининг тақдим этилган дастлабки рўйхати асосида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

Ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг, "Давархитектқурилиш" қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт бошқармаларининг, шунингдек молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади.

5. Ишчи гуруҳлар таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим ва тиббиёт муассасаси биноларининг амалдаги техник ҳолатини ва уларнинг моддий-техника жиҳатидан таъминланганлигини, шунингдек ўқув корпусларининг ўқув устахоналари ва лабораториялари ташкил этиш билан кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини, спорт заллари ва майдончалари, бошқа инфратузилма объектлари ташкил этилишини ҳамда уларнинг тегишли асбоб-ускуналар ва анжомлар, шунингдек лаборатория, ташхис, даволаш ускуналари ва бошқа тиббий аппаратлар, мебель ва анжомлар билан жиҳозланишини ҳисобга оладилар.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг дастлабки дастурларини тақдим этадилар.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 1 июлгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.

8. Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим ва тиббиёт муассасасининг техник ҳолати, моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги, сменалилиги ва ўқувчилари сони ҳисобга олинади ҳамда ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мебеллар, спорт анжомлари, ўқитишнинг мультимедий воситалари, компьютер техникаси, шунингдек тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

9. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастурининг якуний параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғармани бошқариш кенгашига киритади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 473-модда.




























Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск