Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.08.2010 й. 184-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 20 августдаги

184-сон қарорига

2-ИЛОВА



Таълим муассасаларида соғлом

овқатланишни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда "таълим муассасалари" деб юритилади) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ошхона, буфет, кафетерий, кафе (ёзги кафе), чойхона ва кичик ошхоналарда (кейинги ўринларда "ошхоналар" деб юритилади) белгиланган санитария-гигиена талабларига кўра овқатланишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур Низом таълим муассасалари ҳудудлари доирасида фаолият юритувчи ошхоналарга татбиқ этилади.


3. Умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг талабалари (кейинги ўринларда "ўқувчилар" деб юритилади) соғлиғини ҳимоя қилиш, таркибида зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.


4. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларнинг физиологик ёшига, мавсумга (ёз, қиш даврлари) қараб озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларни инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;

ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишига йўл қўймаслик;

ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;

таълим муассасалари ошхоналарида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш;

ўқувчилар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда уларнинг арзон нархларда сотилишини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этиш.


5. Таълим муассасалари ошхоналарида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш қатъий тақиқланади.


5-1. Олий таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш мазкур муассасалар томонидан амалга оширилганда уларга нисбатан ушбу Низомнинг 6 - 22-бандлари қоидалари татбиқ этилмайди.


II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш танлов ўтказиш йўли билан юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда "юридик шахслар" деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


7. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш ишлари умумтаълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тасдиқланадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.


8. Танлов комиссияси камида беш кишидан иборат таркибда умумтаълим муассасаларида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори, туман (шаҳар) молия бўлими, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва таълим муассасаларининг вакилларидан шакллантирилади.

Умумтаълим муассасаларида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.

9. Танлов ўтказилиши ҳақида танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин вилоят ёки туман (шаҳар) оммавий ахборот воситаларида эълон берилади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техник базаси ва озиқ-овқат технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган юридик шахслар иштирок этиши мумкин.


10. Танлов янги ўқув йили бошлангунга қадар ўтказилиши шарт. Танлов ҳар ўқув йили учун ўтказилади.


11. Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажарган юридик шахслар билан келгуси йил учун шартнома муддати, танлов комиссияси қарорига асосан танлов ўтказмасдан узайтирилиши мумкин.

Шартнома муддатини узайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


12. Танловда иштирок этиш учун талабгорлар Танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;

махсус моддий-техник база ва озиқ-овқат технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.


13. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқиш ариза тақдим этилган санадан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


14. Танлов комиссияси аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


15. Танлов комиссияси томонидан маъқулланган талабгор билан шартнома тузиш ҳақида таълим муассасаларига хабар берилади ва комиссия қарори манфаатдор тарафларга ўн кун муддатда тақдим этилади (ёки алоқа воситалари орқали юборилади).


16. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг, олий таълим муассасалари ректорларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва натижаларини умумлаштириш;

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим муассасаларида сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш ҳақида таклифлар киритиш;

таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;

ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.



III. ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ИЖАРА

ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


17. Танлов комиссияси қарорига мувофиқ овқатланишни ташкил этиш шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган ижара шартномаси тузилади.


18. Ижара шартномаси ижарага берувчи (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари), ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.


19. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

ижарага берилаётган давлат мулкининг таркиби ва қиймати;

ижара муддати;

ижара тўловининг ставкаси ва умумий миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари;

давлат мулкининг ҳолати ва ижарага берувчи уни ижарага олувчига бериши керак бўлган муддат;

ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан, коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;

шартнома тўхтатилгандан кейин давлат мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;

ижарага олинган давлат мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;

ахборотлар ҳажми ва уларни ижарага берувчига тақдим этиш муддатлари;

ижара шартномасини, шу жумладан, ижара тўловларини тўлаш муддатлари бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.


20. Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шартнома имзоланган вақтдан бошлаб, ижарага берилган мулкни ижарага берувчидан талаб қилишга;

ижарага берувчи билан келишган ҳолда, унинг розилиги билан ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишлар киритишга;

ижарага олинган мол-мулкни реконструкция қилиш, кенгайтириш, техник жиҳатдан жиҳозлашга ҳақлидир.


22. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:

ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан мақсадли фойдаланиш;

ижарага олинган мол-мулк (бино, хона) таркибига ўзгартириш киритиш, реконструкция қилиш ва техник жиҳозлашдан олдин ижарага берувчининг ёзма розилигини олиш;

инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган, сотиш тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини сотмаслик;

ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда белгиланган санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилишини тўлиқ таъминлаш;

ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликлар оммавий тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

ижарага олинган ошхоналарда овқат тайёрлаш технологияси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда таомлар тайёрлаш ҳамда хом ашё ва маҳсулотларнинг сифатли сақланишини таъминлаш чораларини кўриш;

ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан фойдаланишда санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш;

ижара шартномаси бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

ижара шартномаси бўйича барча тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;

ижара муддати тугагандан кейин ижарага берувчининг талабига кўра мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчига белгиланган тартибда топшириш;

мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчининг рухсатисиз иккиламчи ижарага бермаслик.

Ижарага олувчи томонидан ушбу мажбуриятларнинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш таълим муассасаси маъмурияти ва тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.


24. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 293-модда.



































Время: 0.0140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск