язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2010 й. 75-сон "2010-2015 йилларда болалар ва ўсмирларни маънавий камол топтиришга йўналтирилган ноширлик маҳсулотларини нашр этиш дастури тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2010 й.

N 75




2010-2015 ЙИЛЛАРДА БОЛАЛАР ВА

ЎСМИРЛАРНИ МАЪНАВИЙ КАМОЛ

ТОПТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

НОШИРЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ

НАШР ЭТИШ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баркамол авлод йили" Давлат дастури тўғрисида" 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Давлат дастурида белгиланган 2010-2015 йилларда болалар ва ўсмирларни улуғ аждодларимиз маънавий мероси, умуминсоний қадриятлар асосида маънавий камол топтириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни "оммавий маданият" таъсиридан муҳофаза қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижодий - интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган адабиётлар ва бошқа ноширлик маҳсулотларини нашр этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010-2015 йилларда болалар ва ўсмирларни маънавий камол топтиришга йўналтирилган жаҳон ва ўзбек адабиёти классикларининг асарлари, ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари, аждодларимизнинг маънавий жасорати, қаҳрамонликлари тўғрисидаги ноширлик маҳсулотларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида китоб ва электрон шаклларда нашр этиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастур ижросини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ 2-иловага асосан таркибда ташкил этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

Дастур бажарилишининг доимий мониторингини олиб бориш, ноширлар ва матбаа корхоналарининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

китобхонлар, ота-оналар, ноширлар ва таълим муассасалари мутахассисларининг таклиф-мулоҳазаларини умумлаштириш, китоб маҳсулотлари миллий бозори эҳтиёжларини мунтазам ўрганиб, зарур ҳолларда Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда нашриётларнинг Дастурга киритилган китобларни ноширлар ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан нашр этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ўз тасарруфларидаги таълим, маънавий-маърифий, илмий-маданий муассасалар ҳамда ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларининг мавжуд фондларини ушбу Дастурга киритилган китоблар билан тўлдириб бориш режаларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастур доирасида нашр этиладиган ноширлик маҳсулотларини маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишни, жойларда китоб савдоси ташкилотлари билан ҳамкорликда китоб савдосининг кенг кўламда ташкил этилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 16-сон, 125-модда.




Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 апрелдаги

75 -сон қарорига

2-ИЛОВА



2010-2015 йилларда болалар ва ўсмирларни

маънавий камол топтиришга йўналтирилган жаҳон

ва ўзбек адабиёти классикларининг асарлари, ўзбек

халқининг буюк мутафаккирлари, аждодларимизнинг

маънавий  жасорати,  қаҳрамонликлари  тўғрисидаги

ноширлик маҳсулотларини лотин ёзувига асосланган

ўзбек алифбосида китоб ва электрон шаклларда нашр

этиш дастурининг ижросини мувофиқлаштириш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


Алимов Б.Ш.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Жабборов А.Ж.

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


Ходиев Б.Ю.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Мараҳимов А.Р.

-

Халқ таълими вазири


Мухитдинов Х.А.

-

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори


Зуфарова М.М.

-

Республика хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари


Ғаниев Б.М.

-

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши раиси


Жавлонов Ш.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, республика ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази раҳбари


Ҳожиматов М.М.

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


Қуронов М.Қ.


Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


Аҳмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Каримова В.М.

-

"Оила" илмий-амалий маркази директори


Саидов С.С.

-

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Юнусов О.Ҳ.

-

"Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош директори


Тангриев Л.Х.

-

Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори


Запаров Р.Э.

-

Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори


Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтгаи тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.