язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификатни синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.09.2007 й. 1714-сон билан рўйхатга олинган "Ўзстандарт" агентлиги брш директорининг 24.08.2007 й. 214-Қ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 6 сентябрда 1714-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўзстандарт" агентлиги

Бош директорининг

2007 йил 24 августдаги

214-Қ-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификатни

синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар

омборхонасига топшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификатни синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификат фақат "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Давалкоголинспекция лабораторияларида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга мувофиқлиги бўйича текширишдан ўтгандан кейин тайёр маҳсулотлар омборига топширилади.


2. Бириктирилган лабораториялар иш режими "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан этил спирт - ректификат ишлаб чиқариш технологик жараёни узлуксизлигини таъминлаши лозим.


3. Этил спирт - ректификат ишлаб чиқарувчи корхонанинг (бундан кейинги ўринларда корхона деб юритилади) этил спирт - ректификат ишлаб чиқариш прогноз ҳажмлари асосида корхона маъмурияти ва лаборатория мудири томонидан келишилган жадвалга мувофиқ уларнинг иш фаолияти ташкил этилади.



II. ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭТИЛ

СПИРТ - РЕКТИФИКАТНИ

СИНОВДАН ЎТКАЗИШ


4. Ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификат тайёр маҳсулот омборхонасига топширилишидан олдин ҳар куни корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан сиғимларга олинади ва ўлчанади.

Ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификатни стандарт талаблари асосида синовдан ўтказиш учун корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ икки нусхада тўлдирилган билдиришнома лаборатория мудирига тақдим этилади. Билдиришноманинг бир нусхаси корхонанинг моддий жавобгар шахсида сақланади.


5. Лаборатория мудири корхона моддий жавобгар шахси тақдим этган билдиришномани мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ иш дафтарига рўйхатга олиб боради. Иш дафтари "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.


6. Лаборатория мутахассислари ва корхонанинг моддий жавобгар шахси билан биргаликда тайёрланган этил спирт - ректификатдан ГОСТ 5964-93 "Этил спирт. Қабул қилиш ва синов усуллари қоидалари" стандарти асосида намуналар танлаб олишни амалга оширадилар.

Намуналар корхона томонидан ишлаб чиқарилган этил спирт - ректификатдан намуналар танлаш далолатномасига мувофиқ олинади. Далолатнома мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.


7. Танлаб олинган намуналарнинг синовдан ортган қисми лабораторияда 30 календарь кунидан ошмаган муддатгача сақланади ва этил спирт - ректификат ишлаб чиқарувчи корхонага қайта топширилади.

Намуналарнинг синовдан ортган қисмининг сақлаш муддати ўтгандан сўнг уларни ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилиши лаборатория мудири томонидан амалга оширилади. Этил спирт - ректификатни корхонага қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шакл бўйича этил спирт - ректификатни ишлаб чиқарувчи корхонага қайтариб топшириш дафтарида қайд этилади. Иш дафтари "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.


8. Лаборатория ходимлари томонидан стандарт талабларига кўра танлаб олинган этил спирт - ректификат намуналари ГОСТ 5964-93 "Этил спирт. Қабул қилиш ва синов усуллари қоидалари" ва ГОСТ 5962-67 "Этил спирт - ректификат. Техникавий шартлар" стандартлари асосида лабораторияда синовдан ўтказилади.


9. Синов натижалари асосида лаборатория мудири томонидан ёзма равишда маҳсулот тўпининг стандарт талабларига жавоб бериши ёки бермаслиги ҳақида хулоса тузилади. Хулоса мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади.


10. Лабораториянинг этил спирт - ректификат тўпи бўйича хулосаси ижобий бўлса, маҳсулот мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда тайёр маҳсулотлар омборхонасига юборилади.


11. Қабул қилинаётган этил спирт - ректификатнинг тўпи стандарт талабларига жавоб бермаганда лаборатория ва корхона вакилларидан иборат Ҳайъат (бундан кейинги ўринларда Ҳайъат деб юритилади) тузилади.


12. Этил спирт - ректификат Ҳайъат томонидан стандарт тартибларига мувофиқ қайта синовдан ўтказилади ва охирги синов натижасига кўра маҳсулотнинг сифати аниқланади.

Ҳайъат хулосасига кўра этил спирт - ректификат стандарт талабларига жавоб бермаган тақдирда, лаборатория мудири бу ҳақда зудлик билан корхона раҳбари ва Давалкоголинспекция бошлиғига ёзма равишда ахборот беради.


13. Стандарт талабларига жавоб бермаган этил спирт - ректификат тўпи белгиланган тартибда ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади.


14. Лаборатория мутахассислари томонидан синов учун олинган этил спирт - ректификат намуналари сифат кўрсаткичлари аниқланиб бўлингандан кейин ишлатилган этил спирт - ректификат қайта ишлашга мунтазам равишда топшириб борилади.


15. Корхонада ишлаб чиқарилиб, қабул қилинган этил спирт - ректификатнинг ҳажми ва сифати бўйича ҳисоботлар белгиланган тартибда лаборатория мудири томонидан Давалкоголинспекция ва лаборатория бириктирилган "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармасига берилади.



III. ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭТИЛ

СПИРТ - РЕКТИФИКАТНИ ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАР ОМБОРХОНАСИГА ТОПШИРИШ


16. Этил спирт - ректификат тўпи бўйича лабораториянинг ижобий хулосаси асосида корхонанинг моддий жавобгар шахси, корхонанинг лабаротория ходими, тайёр маҳсулотлар омборхонаси мудири ва Давалкоголинспекция лабораторияси мудири иштирокида этил спирт - ректификат тайёр маҳсулотлар омборхонасига юборилади.


17. Этил спирт - ректификат тайёр маҳсулотлар омборхонасига омбор мудири томонидан лаборатория берган синов натижалари баённомаси ва корхона томонидан тўлдирилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан қабул қилинади.


18. Тайёр маҳсулотлар омборхонасининг мудири омборхонада мавжуд сиғимларнинг бутлигини ва тозалигини текшириб, маҳсулотни "Ўзстандарт" агентлиги ёхуд унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан давлат қиёслов кўригидан ўтказилган 1-синф ўлчов воситаси орқали қабул қилади.


19. Тайёр маҳсулотлар омборхонасига қабул қилинган этил спирт - ректификат мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ омборхона мудири томонидан иш дафтарида қайд этилади ва уларнинг ҳисобини олиб боради. Иш дафтари корхона раҳбари ва ҳисобчиси томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.


20. Тайёр маҳсулотлар омборхонасининг мудири қабул қилиб олинган этил спирт - ректификатнинг ҳам миқдорий, ҳам сифат кўрсаткичлари бузилмаслигини таъминлаши шарт.


21. Ушбу Низом "Ўзспиртсаноат" акциядорлар компанияси билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА

Алкоголли маҳсулотлар сифати

бўйича давлат инспекциясининг

"________________________________"

(корхона номи)

корхона ҳудудида жойлашган лабораторияси мудири ____________________________га


БИЛДИРИШНОМА

N___ "_____"___________


"_____________" корхонаси томонидан 2007 йилнинг "___" ___ кунида:


1.___________дал _________________________________, сиғим N ___да;

2.___________дал _________________________________, сиғим N ___да;

3.___________дал _________________________________, сиғим N ___да;

4.___________дал _________________________________, сиғим N ___да;

5.___________дал __________________________________, сиғим N___да;

ишлаб чиқилган.


Ишлаб чиқилган этил спирт - ректификатнинг турларини стандарт талаблари асосида синовдан ўтказиб, талабга жавоб берган маҳсулотларни тайёр маҳсулотлар омборхонасига расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.



Корхонанинг моддий

жавобгар шахси ____________     _____________________________

                                           имзо                   (исми,фамилияси ва отасининг исми)





Низомга

2-ИЛОВА


Корхона томонидан тақдим этилган

"Билдиришнома"ларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Сана

(кун, ой, йил)

Билдиришнома тартиб рақами

Билдиришномада қайд этилган этил спирт - ректификатнинг миқдори (дал)

Этил спирт - ректификат сақланаётган сиғимнинг тартиб рақами

1.





2.





3.





4.





5.








Низомга

3-ИЛОВА


ГЕРБ


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси


"_________________________" очиқ акциядорлик жамияти томонидан

200__ йил "____" ______________ ишлаб чиқилган ректификатланган

этил спиртидан N__________сонли намуналар танлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Мен (Биз), Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси лабораториясининг мутахассиси(лари) _________________________________

"______________________________" очиқ акциядорлик жамиятининг 200__ йил _____________ "____" ______-сонли "Билдиришнома"сига асосан _____________________________________________________________________иштирокида, корхонанинг ______________________________________ бўлимида спиртнинг тайёр маҳсулотлар омборхонасига топширилишидан олдин маҳсулотлар сифатини акс эттирувчи тўпларидан ______________________________________________________ стандартлар талабларига мослигини лабораторияда текшириш мақсадида намуналар танлаб олдик:

N

Текшириладиган маҳсулот намуналари

Стандарт белгиланиши

Ўлчов

бирлиги

Тўпдаги сони

Ишлаб

чиқариш

санаси

Намуналар

ташқи

кўрик

синов учун

Қўшимча маълумотлар: __________________________________________

________________________________________________________________

Корхона раҳбариятига: синов тугагунча ёки хулоса берилмагунча намуналар танланган маҳсулот тўпини омборхонага расмийлаштириш тақиқланади.


Лаборатория мутахассиси (лари) _________________________


Корхона вакили (лари): _________________________





Низомга

4-ИЛОВА


Этил спирт - ректификат ишлаб чиқарувчи

корхонага қайтариб топшириш

ДАФТАРИ

Т/р

Сана

(кун, ой, йил)

Намуна танлаб олиш далолатнома-сининг тартиб рақами ва санаси

Танлаб олинган намунанинг миқдори

(литр)

Синовдан кейин корхонага қайтарилган миқдори

(литр)

Қабул қилиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси ва сана

Қолдиқ

миқдори

(литр)

Қолдиқ

миқдорини қабул қилиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси ва сана

1.








2.








3.








4.








5.











Низомга

5-ИЛОВА


ГЕРБ


Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси


"ТАСДИҚЛАЙМАН" Давалкоголинспекциянинг лаборатория мудири __________________________

(Муҳр) "_____"____________2007 й.

Корхона номи: __________________________________________________

________________________________________________________________

(Корхона томонидан берилган "Билдиришнома"нинг тартиб сони ва санаси)


Ишлаб чиқилган этил спирт - ректификатнинг намунасини танлаш

далолатномаси 200___ й "____" ______________ ____-сонли.

________________________________________________________________

(маҳсулот тури)

________________________________________________________________

(маҳсулот миқдори, далда)



Синов натижалари

БАЁННОМАСИ N___


Маҳсулот учун стандарт ________________________________

Синов учун стандарт ___________________________________

Физик-кимёвий кўрсаткич номи

Стандарт талаби

Синов натижалари

Этил спиртининг ҳажмий улуши, %, кам эмас



Сульфат кислота билан тозалигини синаш



200С ҳароратда оксидланишни синаш, кам эмас (дақиқа)



Сувсиз спиртдаги (сирка альдегидига қайта ҳисобланганда) альдегидларнинг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас



Сувсиз спиртдаги (изоамил ва изобутил спирт аралашмаларига (3:1) қайта ҳисобланганда) сивуш мойининг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас



Сувсиз спиртдаги (сирка - этил эфирига қайта ҳисобланганда) эфирларнинг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас



Сувсиз спиртга қайта ҳисобланганда метил спиртининг ҳажмий улуши, %, кўп эмас



Сувсиз спиртдаги (СО2-сиз) озод кислоталарнинг массавий улуши, кўп эмас, мг/дм3



Таркибида фурфурол



_________ намуналар стандарт талабаларига жавоб беради (бермайди)

синов ўтказган лаборатория мутахассиси ________   __________________

                                                                            имзо   (исми,фамилияси ва отасининг исми)





Низомга

6-ИЛОВА


Тайёр маҳсулотлар омборхонасининг иш

ДАФТАРИ

Т/р

Сана

(кун, ой, йил)

Давалкоголинспекция лабораториясининг синов натижалари баённомасининг тартиб рақами ва санаси

Этил спирт - ректификатнинг нави

Этил спирт - ректификатнинг миқдори

(дал)

1.





2.





3.





4.





5.






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 373-модда.