язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2004 й. 21-сон "Этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2004 й.

N 21



ЭТИЛ СПИРТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

КОРХОНАЛАРНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Этил спирти ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш ва муомалага чиқаришда қонунчиликнинг таъминланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан тузилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг;

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси таркибида "Ўзспиртсаноат" акциодорлик компанияси ташкил этиш;

буғдойдан этил спирти ишлаб чиқарувчи 1-иловага мувофиқ корхоналарни, уларни тегишли равишда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси таркибидан чиқарган ҳолда "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси таркибига киритиш тўғрисида таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзспиртсаноат" анциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

спирт маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш ва шу асосда юқори сифатли ва рақобатбардошли маҳсулотларни барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, экспорт потенциалини кенгайтириш;

этил спиртини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

тармоқ корхоналарида спирт саноатини, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига, замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсатини ўтказиш;

этил спиртини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмаслиги устидан назоратни амалга ошириш;

спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан белгиланган технология шартларига риоя қилиниши, давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли этил спирти ишлаб чиқарилиши устидан назоратни таъминлаш;

спирт саноати корхоналари учун муҳандис-техник ва ишчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


3. "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясини бошқариш ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 22 кишидан иборат бўлган тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ва бошқарув раисининг ўринбосари лавозимга Компания кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадилар;

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раисига "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниянинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмасига ва штат жадвалига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

буғдойдан этил спирти ишлаб чиқариш фақат "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси корхоналари томонидан, ягона техника сиёсати ва ишлаб чиқарилаётган спирт сифатини қатъий назорат қилиш асосида, спиртни алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарда ишлаб чиқаришни истисно қилган ҳолда амалга оширилади;

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан этил спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг ҳар йилги балансларини тайёрлашда бевосита қатнашади;

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясининг устав жамғармаси компания таркибига кирувчи 1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларидаги давлат улуши ҳисобига, компаниянинг давлат активларини "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг устав жамғармасига берган ҳолда шакллантирилади.

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясининг "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси устав жамғармасига берилган давлат мулкини ва акциялар пакетини ўзгаларга бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг таъминоти унинг таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома асосида ўтказиладиган маблағлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган 4-иловага мувофиқ таркибдаги 7 кишидан иборат бўлган Компания кенгаши "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

Компания кенгаши бир ой муддатда:

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясини ташкил этиш, компания уставини рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, банкда ҳисоб рақамлари очиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда компания устав жамғармасининг шакллантирилишини таъминласин;

компаниянинг ижро этувчи аппаратини юқори малакали кадрлар билан бутласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда холдинг компаниянинг устав жамғармасини ушбу қарор қоидаларига мувофиқлаштирсин.


7. "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси унинг таркибига кирувчи этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда 2004 йил 1 мартгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияларни лицензиялаш тўғрисидаги янги низом қоидаларига мувофиқ қайта расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни киритсин.


8. "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уйдаги "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси биносига жойлаштирилсин.

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш учун хоналар ажратсин, уларни зарур мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳукжжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 январдаги

21-сон қарорига

1-ИЛОВА



Буғдойдан этил спирти ишлаб чиқарувчи,

"Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси

таркибига кирувчи корхоналар

РЎЙХАТИ


1. "Қўқон спирт" очиқ акциядорлик жамияти


2. "Андижон биокимё заводи" очиқ акциядорлик жамияти


3. "Янгийўл биокимё" очиқ акциядорлик жамияти


4. "Тошкентвино" комбинати очиқ акциядорлик жамияти


5. "Зарафшон" очиқ акциядорлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 январдаги

21-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзспиртсаноат" акциядорлик

компаниясини бошқаришнинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси

"Ўзспиртсаноат"

акциядорлик компанияси


"Андижон биокимё заводи"

очиқ акциядорлик жамияти

"Қўқон спирт"

очиқ акциядорлик жамияти

"Янгийўл биокимё"

очиқ акциядорлик жамияти

"Тошкентвино" комбинати очиқ акциядорлик жамияти

"Зарафшон" очиқ акциядорлик жамияти





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 январдаги

21-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзспиртсаноат" акциядорлик

компаниясини ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Компания кенгаши

Бошқарув

Бошқарув раиси

Бошқарма бошлиғи - Бошқарув раисининг ўринбосари

Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва молия бўлими

3 киши

Раиснинг кадрлар ва режим бўйича ўринбосари

  

Маркетинг ва спирт саноати корхоналарини ривожлантириш истиқболлари бошқармаси

4 киши

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Технология талаблари ва маҳсулот сифатига риоя этилишини назорат қилиш, янги технологияларни жорий этиш бўлими

4 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Махсус инспекторлик бўлими

2 киши




Умумий бўлим

3 киши

Ходимларнинг умумий сони - 22 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 январдаги

21-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзспиртсаноат" акциядорлик

компанияси Кенгашининг

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


-

Худойбергенов Т.А.

Молия вазирининг ўринбосари

-

Жўраев Т.И.


Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


-

Салимов А.Ҳ.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


-

Гадоев Э.Ф.

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


-

Яковлев И.Г.

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси раиси

-

Аюпов А.М.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси раиси


-

Нажмиддинов И. X.

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда.