ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 05.02.2015 й. 85-сон “Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2015 й.

N 85




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЁШЛАР ЎРТАСИДА

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳридаги ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни ҳамда жиноятчиликни олдини олиниши бўйича барча профилактик тадбирлар амалга ошириб келинаётганлигига қарамасдан, ушбу тадбирлар етарли самара бермаётганлиги натижасида ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этиш, улар орасида тарбияси оғир, дарсларга мунтазам равишда қатнашмайдиган болалар иштирокида алоҳида гуруҳ ва тўдалар ташкил этиш, уларни ўзлари билан ўткир тиғли ва инсон хаётига ҳавф етказиши мумкин бўлган буюмлар (совуқ қуроллар таркибига кирувчи пичоқ, ханжар, бигиз ва кастет, бита, тўқмоқ), инсон соғлиғига қарши таъсир этувчи кимёвий моддалар (махсус сачратгувчи газ ва бошқалар) ҳамда электр токи ўтказувчи жиҳозлари (махсус электр ток ўтказувчи мослама) ва бошқа шу каби ҳар хил қуролларни ёнларида олиб юриш ҳолатлари учрамоқда.

Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан 2014 йил якунларига кўра содир этилган қотиллик жиноятлари 18,45 фоизга ошган бўлиб, бу жиноятларнинг 19,6 фоизи ёшлар, 2,4 фоизи вояга етмаганлар томонидан содир этилган.

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, шунингдек "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 39-сон, 341-модда), "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2014 йил 19 май, 20-сон, 221-модда) Ўзбекистан Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2124-сонли қарори талабларига асосан, ёшлар, айниқса вояга етмаганлар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш мақсадида, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг мурожаатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шахридаги умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўткир тиғли ва инсон хаётига ҳавф етказиши мумкин бўлган буюмлар (совуқ қуроллар таркибига кирувчи пичоқ, ханжар, бигиз ва кастет, бита, тўқмоқ), инсон соғлиғига қарши таъсир этувчи кимёвий моддалар (махсус сачратгувчи газ ва бошқалар) ҳамда электр токи ўтказувчи жиҳозлари (махсус электр ток ўтказувчи мослама) (кейинги ўринларда - "тақиқланган буюмлар" деб юритилади) олиб киришни белгиланган тартибда тақиқлаш чоралари кўрилсин.


2. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ф. Иноятов), Халқ таълими бош бошқармаси (И. Акбаров), Вояга етмаганлар ишлари бўйича шаҳар комиссияси (А. Юсупов), туман ҳокимлари, Тошкент шаҳар ИИББ (М. Адилов) билан биргаликда:

таълим муассасаларида ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида маънавий-аҳлоқий хислатларни бузувчи, зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографик, шунингдек, сохта диний мафкурани тарғиб қилувчи, ўқувчи ёшларни салбий ҳаракатларга ундовчи ҳаракатларини олдини олиш мақсадида, таълим муассасалари биносига кириш-чиқиш тартиби қоидалари ишлаб чиқилсин ва таълим муассасасининг ички қоидаларига ўзгартиришлар киритилишини таъминлансин;

ёшлар, айниқса вояга етмаганларнинг ҳаёти ва соғлиғига тахдид солувчи турли ҳаракатларни олдини олиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, таълим муассасасининг кириш-чиқиш тартибини амалда жорий қилиш мақсадида, масъул ходимлар ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари бўлган махсус ишчи гуруҳлар тузилсин;

ўқувчиларни бинога кириш жойида тақиқланган буюмларни олиб кирилишини олдини олиш юзасидан тузилган махсус ишчи гуруҳлар томонидан тегишли чоралар кўрилсин;

ўқувчилар ёнида тақиқланган буюмлар аниқланган такдирда, белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйиш чоралари кўрилсин ва ота-онаси ҳабардорлигида яшаш манзилидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига ҳужжатлар юборилиши таъминлансин;

ҳафтада камида бир марта жойларда махсус ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида маънавий-аҳлоқий хислатларни бузувчи, зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографик, шунингдек реакцион-сектант, сохта диний мафкурани тарғиб қилувчи, атрофдагиларни салбий ҳаракатларга ундовчи материаллардан иборат бўлган, кўргазма, фон сифатида хизмат қилувчи расмлар, аудио-видеоёзувлар, чизма ва суратли тасвирлар, овозли видео роликларни намойиш қилиниши ва тарқатишини олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилсин;

туман ҳокимликлари ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия мажлисларида таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг ёнидан тақиқланган буюмлар ҳамда ўқувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, маънавияти ва хулқига хавф солиши мумкин бўлган бошқа предметлар топилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар фавқулодда ҳодиса сифатида танқидий ва кескин муҳокама қилиниши таъминлансин;

таълим муассасаси педагог ходимлари ва ўқувчиларни кийиниш маданиятига риоя этилиши, таълим муассасасининг ички-тартиб қоидаларига амал қилиниши доимий равишда ўрганиб борилсин.


3. Вояга етмаганлар ишлари бўйича шаҳар комиссияси (А. Юсупов), туман ҳокимлари, Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (Б. Мамажонов) "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими (Ж. Иногомов), Камолот ЁИХ Тошкент шаҳар Кенгаши (М. Зупаров) билан ҳамкорликда:

мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб, инсон хаётига ҳавф етказиши мумкин бўлган тақиқланган буюмлар, турли ҳолатларда инсонларга қарши ишлатилганда қандай оқибатларни келтириб чиққанлиги ва келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар ҳақида аҳоли, ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида, яшаш ва иш жойларида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиши кучайтирилсин.


4. Ички ишлар бош бошкармаси (М. Адилов):

юқоридаги ҳолатлар юзасидан конунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда қонуний таъсир чораларини қўллаш таъминлансин.


5. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" таҳририяти (А. Акромов), Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Турдиқулов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи М. Адилов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                                        Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2015 йил 19 февраль






















Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск