язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-3-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг к-3-сон “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 12.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 23.03.2015 й. 2604-1-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.03.2015 й.

N 2604-1

ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

12.03.2015 й.

N к-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

12.03.2015 й.

N к-3


ҚАРОРИ


Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

22-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 387-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан аккредитация қилинган ташкилотларга (бундан буён матнда таъмирлаш ташкилотлари деб юритилади)" деган сўзлар "таъмирлаш ташкилотларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзтрансгаз" АК ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлигининг бош директори

А. Курбанов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан

фойдаланишни назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғи

Л. Акбарходжаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 141-модда