язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 28.01.2009 й. 4/Б-сон "Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.02.2009 й. 431-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.02.2009 й.

N 431-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

28.01.2009 й.

N 4/Б


БУЙРУҒИ



Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги,

ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 27 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил., 37-38-сон, 361-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил., 15-сон, 156-модда) асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган "Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисида"ги низомга (1998 йил 9 апрель, рўйхат рақами 431) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                         А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги, ўқув

юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Низомнинг номланишидаги ва 1.1-банддаги "жамоа хўжалиги" деган сўзлар "фермер хўжалиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1.4-банддаги "пенсия жамғармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. II-бўлимнинг биринчи хатбошисида "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида пенсия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида"ги 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли қарорига," деган сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 2.2-банд "ҳамда ишлаб чиқаришдаги суғурта ҳодисаларини белгиланган тартибда текширилишида иштирок этади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 2.3-бандда "туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 2.4-бандда "Маъмурият" деган сўзи "Иш берувчи" деган сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 2.6-банддаги "12 ("б" - "ж"-бандлари) ва 15-моддасига" деган сўзлар "12-моддаси "б" - "ж" бандлари ва 15-моддаси "а" бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 3.2-бандда "туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. Мазкур Низомга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 86-модда.