язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 й. 52-сон "Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2016 й.

N 52



"ТРАНСЙЎЛҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ" ДАВЛАТ

УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ҚУВВАТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 07.07.2017 й. 472-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган


1-илова. "Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар

корхонаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси

         

2-илова. "Трансйўлқурилиш компанияси"

давлат унитар корхонасининг Устави



Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари суръатларини жадаллаштириш, шунингдек йўл-қурилиш техникасидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва "Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда компания деб аталади) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича пудрат фаолиятини юритиш учун масъулияти чекланган жамият шаклида пудрат қурилиш ташкилотлари (кейинги ўринларда пудрат қурилиш ташкилотлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар корхонаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар корхонасининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Компания директорига, зарурият бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.


4. Белгилансинки:

компания ташкил этиладиган пудрат қурилиш ташкилотларининг муассиси ҳисобланади;

компания томонидан ташкил этилган пудрат қурилиш ташкилотлари ўз фаолиятини умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда тузиладиган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси компаниянинг мурожаатига биноан компаниянинг янгидан ташкил этиладиган пудрат қурилиш ташкилотларининг ҳақ ундирмасдан тегишли ишлаб чиқариш базаларида (зарур муҳандислик коммуникацияларига, шунингдек темир йўл тармоғига улаган ҳолда) жойлаштирилишини таъминласинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Трансйўлқурилиш" давлат компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 31 мартдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 25 февралдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар

корхонаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор





































































Бош муҳандис

1 нафар




Директор ўринбосари

1 нафар



Бухгалтерия

4 нафар


































Транспорт ва йўл-қурилиш техникасидан фойдаланиш бўлими

5 нафар



Саноат бўлими

3 нафар



Кадрлар ва ижтимоий ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1 нафар






































Иқтисодиёт ва маркетинг бўлими

2 нафар



Ишлаб чиқариш-техника бўлими

2 нафар
























































Шартнома-ҳуқуқ бўлими

2 нафар



Ишлар бошқармаси

2 нафар
























Ҳаракат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати

2 нафар

































































Ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг чекланган сони - 26 нафар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 80-модда