ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 10.12.2015 й. 7-сон "Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига "бир дарча" тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.12.2015 й. 2411-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.12.2015 й.

N 2411-2




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

10.12.2015 й.

N 7


БУЙРУҒИ



"Тадбиркорлик субъектларининг электр

қурилмаларини электр тармоқларига "бир дарча"

тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 12-сон "Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига "бир дарча" тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2411, 2013 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 33-модда);

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сон "Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига "бир дарча" тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 368-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ 2016 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



Бошлиқ                                                                 А. Ниматуллаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 631-модда































Время: 0.0112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск