язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Молия вазирлигининг 1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-1-сон "Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги 08.01.2016 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2016 й. 2751-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2016 й.

N 2751

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2016 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2016 й.

N 2016-1


ҚАРОРИ



Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти

томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар,

ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг

минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84, 2014-37-сон "Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 январь, 2-сон, 22-модда