язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Корпоратив бошқарув кодекси

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Корпоратив бошқарув

КОДЕКСИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Корпоратив бошқарув кодекси (кейинги матнларда Кодекс деб юритилади) акциядорлик жамиятлари ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилувчи тавсиялардан иборат.


2. Кодекс Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларига асосланган.


3. Мазкур Кодекс мақсадларида корпоратив бошқарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш мақсадида акциядорлик жамиятлари (кейинги матнларда АЖ деб юритилади) ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар ўртасида мазкур шахслар манфаати уйғунлигига эришиш тизими тушунилади.


4. Кодекс АЖ бошқарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг муҳим йўналишлари бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат.


5. Кодекс ҳисобдорлик, очиқлик, ҳаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда АЖни узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган.


6. Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


7. АЖ Кодекс тавсияларини жорий этиш юзасидан ўзининг тармоқ хусусияти ҳамда фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.


8. Кодекс тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш ва унга риоя этиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, АЖнинг интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайти (кейинги матнларда АЖ сайти деб юритилади) ва фонд биржаси сайтида, шунингдек, қонун ҳужжатларида ахборотларни ошкор қилиш назарда тутилган бошқа манбаларда амалга оширилади.


9. Кодекс тавсияларини жорий этишга тайёргарлик кўриш, уни жорий этиш ва мониторинг қилишдаги ҳаракатлар кетма-кетлиги 1-иловада келтирилган.


10. АЖ Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиши тўғрисидаги ахборотни 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хабарни эълон қилиш йўли билан ошкор этади.


11. Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, АЖ "comply or explain" (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор этади.



II. ФАОЛИЯТ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


12. Фаолият очиқлигини таъминлаш мақсадида АЖ:

ахборотларни махфий ахборотлар, тижорат сирлари ва акциялар нархининг ўзгаришига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар тоифасига киритишнинг аниқ мезонларини белгилайди;

ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг АЖ сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда инглиз, рус ва акциядор ҳамда бошқа манфаатдор томонларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга қулай бўлган бошқа тилларга таржимаси билан биргаликда эълон қилинишини таъминлайди;

акциядорларнинг умумий йиғилишида ижроия органининг мукофот ва компенсациялари миқдорини ошкор этади;

АЖ сайтида ижроия органи ва унинг фаолияти самарадорлиги баҳоси, акциядорлик капитали таркиби (20 фоиздан зиёд акцияга эга акциядорлари) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;

тақсимлашга таклиф этилаётган соф фойда, дивидендлар миқдорининг асосланиши, уларнинг АЖ дивиденд сиёсатига мувофиқлигининг баҳоланиши, шунингдек, зарурат туғилганда соф фойданинг муайян

...