ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Пул-кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетар сиёсатнинг 2007 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ПУЛ-КРЕДИТ СОҲАСИДАГИ МАВЖУД

ВАЗИЯТ ВА МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ

2007 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ




"Монетар сиёсатнинг 2007 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари" Марказий банк томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси иқтисодий конъюнктуранинг тахлили ва истиқбол кўрсаткичлари, муомаладаги пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларм, валюта ва фоиз сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Ҳукумат томонидан келгуси йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз параметрларидан келиб чи??ан ҳолда тайёрланди.


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Ушбу мақсаддан келиб чи??ан ҳолда мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишда асосий эътибор миллий валюта барқарорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилди.

Шу билан бирга, банк тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 10 февралида Вазирлар Маҳкамасида 2005 йил якунларига бағишлаб сўзлаган маърузаларида таъкидлаб ўтганларидек, барқарор ва баланслаштирилган макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация қилишни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, бизнес учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш каби устувор тамойилларни ўз ичига олади.

Монетар сиёсатнинг 2007 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари Ҳукумат томонидан келгуси йил учун белгиланган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) реал ўсишининг 7,7 фоиз, инфляция даражасининг 5-7 фоиз ва ташқи савдо баланси қолдиғининг ижобий бўлиши ҳамда Давлат бюджети тақчиллигининг ЯИМга нисбатан 1,0 фоиздан ошмаслиги каби макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чи??ан ҳолда ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳаси истеъмол маҳсулотлари нархларини мўътадил даражада ушлаб туриш билан бирга нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими самарадорлигини янада ошириш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва олтин-валюта захираларини бошқариш ишларини изчил давом эттиришни кўзда тутади.

Юқорида қайд этилган вазифаларга эришиш мақсадида келгуси йилда Марказий банк томонидан барча зарур ва амалий чора-тадбирлар кўрилади, хусусан пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солишнинг бозор механизмларидан кенг фойдаланилади ва валюта сиёсатининг ўзгарувчан алмашув курси механизмини қўллаш давом эттирилади.

Шу билан бирга, Марказий банкнинг монетар сиёсати иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондирган ҳолда, муомаладаги пул массасини ЯИМнинг ўсишига мутаносиб равишда ошириб боришга қаратилади.

2007 йилда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, жаҳон стандартларига мос келувчи банк хизмат турларини амалиётга жорий этиш орқали банк тизимига бўлган ишончни ошириш каби устувор вазифаларни бажаришни давом эттириш ҳам асосий режалар сирасига киради.



1. 2006 ЙИЛДАГИ ИҚТИСОДИЙ

КОНЪЮНКТУРА ТАҲЛИЛИ ВА

ИСТИҚБОЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ


1.1 МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ

ВА РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ


1.1.1 Иқтисодий ўсиш

тенденциялари


Муҳтарам Президентимиз 2006 йил 10 февралда Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган маърузаларида таркибий ислоҳотлар кўламларини ҳамда иқтисодиётни модернизация қилишни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш жорий йилдаги устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

Мазкур устувор йўналишлардан келиб чи??ан ҳолда Марказий банкнинг монетар сиёсати банк тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга ва экспортни рағбатлантиришга йўналтирилди.

Ялпи ички маҳсулот таркибининг

2005-2006 йиллардаги ўзгариши

Иқтисодий тармоқлари


ЯИМдаги улуши, %


2005 йилнинг 9 ойига нисбатан ўзгариши, %


Январ-сентябр


2005 й.


2006 й.


Иқтисодиёт бўйича жами


100,0

100,0

107,3

Товарлар ишлаб чиқариш


49,2

49,8

106,9

- Саноат

20,9

21,8

105,9

- Қишлоқ хўжалиги


23,0

22,4

107,1

- Қурилиш


5,1

5,3

110,7

Хизматлар кўрсатиш


39,4

38,5

108,1

- Транспорт


12,0

11,4

111,5

- Савдо


9,1

9,1

109,7

- Бошқа кўрсатилган хизматлар


18,3

18,0

105,0

Экспорт-импорт операциялари


11,4

11,7

106,2

Шу билан бирга Ҳукуматимиз томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш мақсадида ЯИМ таркибида хусусий сектор улушини ошириш, кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилди.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг ижобий натижалари реал секторда ишлаб чиқариш ҳажмининг юқори суръатлар билан ўсиши, нархлар барқарорлигининг таъминланиши, олтин-валюта захираларининг кўпайиши ва энг муҳими, аҳоли реал даромадларининг ошишида ўз аксини топмокда.

Ялпи ички махрулот (ЯИМ). Амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар натижасида 2006 йилнинг ўтган 9 ойида реал секторнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг юқори суръатларда ўсиши кузатилди. Жумладан, ЯИМнинг реал ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизни ташкил қилди.

2006 йилнинг 9 ойи давомида аҳоли даромадлари 31,9 фоизга ошиб, 9301,4 млрд. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, аҳолининг истеъмол товарлари ва хизматларига қилган харажатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,0 фоизга ортиб 6711,0 млрд. сўмни ташкил этди.

2006 йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқариш таркибида ҳам ижобий ўзгаришлар, яъни нодавлат секторда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ҳажмининг ошиб бориши кузатилди. Жумладан, республикамизда жорий йилнинг январ-сентябр ойларида яратилган ЯИМнинг 76,5 фоизи нодавлат секторда, унинг 30,7 фоизи фуқароларнинг хусусий мулки ҳисобига яратилди.

Қишлоқ хўжалигининг ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари муҳим аҳамият касб этди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган чора-тадбирлар, хусусан банклар томонидан пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида имтиёзли кредитларнинг ажратилиши натижасида ушбу соҳада иқтисодий фаоллик кузатилиб, ишлаб чиқариш суръатлари сезиларли даражада ўсди. Бу эса, ўз навбатида ЯИМ ҳажмининг ўсишида муҳим омил бўлди. Жумладан, 2006 йилнинг январ-сентябр ойларида қишлоқ хўжалигида реал ишлаб чиқариш ҳажми 7,1 фоизга ўсиб 5169,5 млрд. сўмни ташкил этди. Бунда, ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99,7 фоизи нодавлат сектор улушига тўғри келади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда де??ончилик соҳаси салмоқли ўринни эгаллаб, ишлаб чиқаришнинг асосий қисми, яъни 64,0 фоизи де??он хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмокда. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ва жойларда аҳолининг иш билан бандлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, де??он ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шахсий ёрдамчи, де??он ва фермер хўжаликларига чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича меърий-ҳуқуқий база шакллантирилди.

Президентимизнинг мазкур қарорига асосан 2006 йилда шахсий ёрдамчи, де??он ва фермер хўжаликларига чорва моллари сотиб олиш учун 24,5 млрд. сўмлик кредит ажратилиши кўзда тутилган ҳолда жорий йилнинг 9 ойида 27,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, чорвачилик соҳасининг юқори суръатлар билан ўсишида муҳим пойдевор бўлди.

Саноатда жорий йилнинг 9 ойида 10414,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу соҳадаги реал ўсиш 10,2 фоизни ташкил этди. Жумладан, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳасида ўсиш 24,6 фоизни, кимё ва нефт-кимё соҳасида 19,8 фоизни, енгил саноатда 9,6 фоизни, озиқ-овқат саноатида 29,8 фоизни, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда 11,8 фоизни ташкил этди. Ушбу даврда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 20,9 фоизга, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари 19,2 фоизга ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22,2 фоизга ошди. Саноат маҳсулотлари умумий ҳажмининг 78,6 фоизи нодавлат секторида ишлаб чиқарилди.

Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш юқори суръатларда, яъни 16,4 фоизга ўсиб, 1455,8 млрд. сўмни ташкил этди. Пуллик хизматларнинг асосий қисми, яъни 57,2 фоизи ёки 832,4 млрд. сўми расмий сектор ҳиссасига тўғри келди ва ўсиш суръатлари 19,3 фоизни ташкил этди. Бунда, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми 12,6 фоизга ошди ва 623,4 млрд. сўмни ташкил этди. Унинг салмоғи эса кўрсатилган пуллик хизматлар умумий ҳажмининг 42,8 фоизини ташкил этди. Хўжалик субъектлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг 74,9 фоизи нодавлат ташкилотлар ҳиссасига тўғри келди.

Истеъмол бақолари индекси бўйича инфляция

динамикаси, фоизларда


2002 й.


2003 й.


2004 й.


2005 й.


2006 й.


прогноз


қутилаётган


Йиллик


21,6


3,8


3,7


7,8


6,0-8,0


6,8

8,0


Инвестиция ва қурилиш: асосий капитални кўпайтиришга йўналтирилган инвестиция ҳажми жорий йилнинг 9 ойида 2606,1 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 фоизга кўпдир. Инвестиция қилинган жами маблағларнинг 26,2 фоизини марказлаштирилган маблағлар ва 73,8 фоизини марказлашмаган маблағлар ташкил қилди.

Ушбу даврда асосий капитални кўпайтиришга йўналтирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 408,8 млрд. сўмни ташкил этиб, бу маблағларнинг 101,8 млрд. сўми ёки 24,9 фоизи давлат мулкидаги корхоналар, 228,9 млрд. сўми ёки 56 фоизи хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, чет эл фуқаролари ва ташкилотларига тегишлидир.

Инвестиция маблағларининг асосий қисми, яъни 1671,7 млрд. сўми ёки 64,1 фоизи ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга, 734,4 млрд. сўми ёки 43,4 фоизи эса ноишлаб чиқариш соҳаларига, жумладан турар жойлар ва таълим объектлари қурилишига сарфланди.



1.1.2 Инфляция


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг берган расмий маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси (ИПЦ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 2006 йилнинг ўтган 9 ойида 3,7 фоизни ташкил қилди.

Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган макроиқтисодий кўрсаткичлар билан пул-кредит параметрларини ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда монетар сиёсатнинг олиб борилиши натижасида ички истеъмол товарлари бозорида нархлар даражаси ўсишининг жорий йил охиригача 7 фоиздан ошмаган миқдорда бўлиши кутилмоқда.

Марказий банк томонидан Республика ҳудудларида нархлар ўзгариши борасида олиб борилган мониторинг ва ўрганишлар, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили натижалари шуни кўрсатмокдаки, республикамизда инфляция даражасига асосан номонетар омиллар сезиларли даражада таъсир этмоқда.

Номонетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини пасайтириш мақсадида Ҳукумат, Марказий банк ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси томонидан тартибга солинадиган хизматлар нархларининг, жумладан коммунал хизматлар тарифларининг ўсишини олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Марказий банк олдидаги муҳим вазифалардан бири келгусида номонетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини ҳисобга олган ҳолда монетар сиёсатни амалга ошириш бўлиб, бунда истеъмол товарлари бозорида нархлар мувозанати ва миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш мақсадида қатъий пул-кредит сиёсати ва инфляциянинг паст даражада бўлишига хизмат қилувчи валюта сиёсати давом эттирилади.

Шунингдек, Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда инфляцияга таъсир қилувчи номонетар омилларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб, инфляциянинг 6-8 фоиз миқдорида бўлишини таъминлаш учун ўз тасарруфидаги барча воситаларни тўлиқ ишга солиб боради.

ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ ДИНАМИКАСИ

Млн. АҚШ долл.



















...
Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск