Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш Дастури (ЎзР ВМ 24.03.2000 й. 104-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 мартдаги

104-сон қарорига

1-ИЛОВА



2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси

банк тизимини ислоҳ қилиш

ДАСТУРИ


Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сон Фармонини, Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон Қарорини ва "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги 296-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.

Банк тизимини ислоҳ қилиш дастури Ўзбекистон Республикасида бозор ислоҳотлари сиёсатини амалга оширишнинг таркибий қисми ҳисобланади.



БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИНГ

МАҚСАДЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи банк тизимини шакллантириш, банкларнинг молия бозоридаги воситачилик ролини фаоллаштириш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, фаолиятини жаҳон банк амалиётига яқинлаштириш ва пировард натижада, банкларнинг ички ва халқаро молиявий бозорларда рақобатбардошлигининг юқори даражасига эришиш Дастурнинг стратегик мақсади ҳисобланади.

Кўрсатиб ўтилган мақсадларга эришиш учун қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

банкларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, тижорат банкларини янада акциялаштириш, банкларга раҳбарлик қилишда акциядорларнинг ролини ошириш йўли билан корпоратив бошқариш тизимини мустаҳкамлаш;

банк тизимини институционал ривожлантириш, банкларнинг активлари, шу жумладан, валюта активлари сифатини яхшилаш ҳисобига уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш;

тижорат банкларининг инвестиция жараёнларидаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурслари, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари линияси бўйича кредит ресурслари олиш механизмини такомиллаштириш;

банклар фаолиятининг тезкорлигини ошириш, халқаро молия бозорлари билан интеграциялаш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида замонавий халқаро стандартларга мувофиқ маълумотларни узатиш банклараро тармоғининг ахборот-компьютер инфратузилмасини янада такомиллаштириш;

корпоратив бошқариш принципларига асосланган банклар менежментининг бозор тизимини шакллантириш, банкларни бозор шароитларида ишлашга тайёр бўлган юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, банк кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш усулларини такомиллаштириш;

аҳолининг банк тизимига бўлган юксак ишончини таъминлаш, омонатчилар, инвесторлар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати тизимини янада ривожлантириш.



I. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ


Ҳозирги вақтда республика ҳудудида 34 та тижорат банки фаолият кўрсатмоқда, уларнинг жойларда 800 тадан ортиқ филиаллари бор. 5 та банк устав сармоясида давлат улуши 25 фоиздан ортиқдир. Акцияларнинг асосий назорат пакети давлатга қарашли бўлган корхоналар, уюшмалар, корпорациялар ва концернлар йирик акциядорлик-тижорат банкларининг асосий муассислари ҳисобланадилар. Шу муносабат билан аҳолининг, хусусий тадбиркорларнинг, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, шунингдек хорижий инвесторларнинг тижорат банклари сармоясида қатнашишини кенгайтириш фавқулодда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу банкларни бошқаришда бозор иқтисодиёти учун муҳим бўлган хусусий мулкдорнинг манфаатини ишга тушириш имконини беради.

Дастур:

2000-2001 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини акциялаштириш ва акцияларининг 40 фоизини ҳамда "Асака" банки акцияларининг 50 фоизини хорижий инвесторларга сотиш;

2000-2003 йилларда мамлакатимиз инвесторларини ва чет эллик инвесторларни жалб қилиш ҳисобига "Ўзуйжойжамғармабанк", "Ўзтадбиркорбанк" ва "Замин" банки устав сармояларида давлат улушини камайтириш йўли билан банкларни босқичма-босқич хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришни назарда тутади.

Банк соҳасида хусусийлаштириш жараёнини фаоллаштириш, тижорат банклари акциялари сотилишини ва уларнинг харидоргирлигини оширишни таъминлаш учун дастур фонд биржалари, шу жумладан, хорижий фонд биржалари орқали қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорларида банкларнинг акцияларини сотиш механизмини такомиллаштиришни назарда тутади.



II. БАНК ТИЗИМИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА БАНК ИШИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Ҳозирги вақтда банк тизими активларининг 80 фоиздан ортиғи давлат ва ихтисослаштирилган (тармоқ) банклар улушига тўғри келмоқда. Банклар активларининг иқтисодиётнинг айрим тармоқларида нотекис жамланиши кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига, молия бозорида банклар ўртасида рақобатнинг кучайишига, банклар таваккалчилик активларининг диверсификациясига, шунингдек банк фаолиятининг монополиядан чиқарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Банкларнинг таваккалчилик активларини диверсификациялаш, банк фаолиятини амалга оширишда уларнинг мустақиллигини таъминлаш, молия бозорида рақобатни кучайтириш, банк томонидан молиялаштиришнинг бозор принципларини ривожлантириш, шунингдек кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

ихтисослаштирилган банклар томонидан хизмат кўрсатилаётган тармоқлар сонини, хўжалик юритувчи субъектлар турларини ва содир этилаётган операциялар сонини кенгайтириш йўли билан ишлаб турган ихтисослаштирилган (тармоқ) тижорат банкларини универсаллаштириш ва тижоратлаштириш;

банк акциядорларининг ҳуқуқларини бошқа хўжалик жамиятлари акциядорларининг ҳуқуқлари билан тенглаштиришни таъминлаш мақсадида тижорат банкларига солиқ солиш тартибини такомиллаштириш (банкларни фойдадан солиқ олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига ўтказиш);

банклар фаолиятини жаҳон банк амалиётига яқинлаштиришни таъминловчи чора-тадбирлар кўриш. 2000-2002 йиллар мобайнида банклар томонидан бажарилаётган назорат функциялари тегишли давлат органларига босқичма-босқич берилади, шунингдек банкларнинг мижозлари томонидан содир этилаётган операциялар учун уларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилади;

Банклар активлари таркибини ўзгартириш агентлиги кўмагида 2000-2001 йиллар мобайнида банкларнинг муаммоли активлар тоифасидаги мавжуд активларининг таркиби ўзгартирилади;

2001 йилда Ўзбекистон банклар уюшмаси ҳузурида банкларни потенциал қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун Кредит-ахборот бюроси ташкил этиш.

Гаров сифатидаги кредит таваккалчилигини таъминлашнинг амалий бозор воситасидан самарали фойдаланиш мақсадида Адлия вазирлиги, Марказий банк ва Банклар уюшмаси томонидан 2000 йилда гаров тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрланади ва тегишли органларнинг кўриб чиқиши учун киритилади.

Марказий банк томонидан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда банк муомаласига қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш ва банк секторига ишончни ошириш мақсадида, нақд ва нақдинасиз шакллардан фойдаланиш соҳасини бирхиллаштирган ҳолда, ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилади.

Дастурнинг амалга оширилиши тижорат банкларида жамғарма ишини ривожлантириш, талаб ва таклиф асосида депозитлар бўйича ўзгарувчан фоиз сиёсатини жорий этиш, шунингдек банкларнинг депозит базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг бўш маблағларини амалий муомалага жалб қилиш мақсадида мижозларнинг пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва мол-мулкини сақлашга оид сейф операцияларини жорий этиш билан боғлиқдир.

2000 йилдан бошлаб тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини ва капиталлашуви даражасини ошириш мақсадида ипотека облигациялари, депозит, жамғарма сертификатлар ва бошқа қимматли қоғозлар сингари банкларнинг узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг замонавий бозор воситалари жорий этилади. Бунга қўшимча равишда 2000-2004 йиллар мобайнида фойданинг 10 фоизидан 30 фоизгачаси, солиқлар тўлангандан кейин, банкларнинг капиталлашуви даражасига қараб тижорат банкларининг устав сармояларини кўпайтиришга йўналтирилади.

2000-2005 йиллар мобайнида Халқ банкининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва унинг устав сармояси миқдорини мазкур банкнинг майда омонатчилари манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун 10 млрд. сўмгача етказиш чора-тадбирлари кўрилади.

Аҳоли омонатлари бўйича банклар жавобгарлигининг зарур суғурта ҳимояси Жамоа суғурта жамғармаси маблағларини ишончли юқори ликвидли давлат ва корпоратив қимматли қоғозларга ва банк депозитларига инвестиция қилишнинг мақбул стратегиясини амалга ошириш ҳисобига таъминланади.



III. ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ФАОЛ

ҚАТНАШЧИЛАРИ СИФАТИДА ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ


Ҳозирги вақтда йирик тижорат банклари инвестиция жараёнларининг асосий қатнашчилари бўлиб қолмоқда. Бу кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун халқаро молиявий ташкилотларнинг кредит линияларини ўзлаштиришга ҳам тўлиқ даражада тааллуқлидир.

Ҳукуматнинг инвестиция дастурини муваффақиятли амалга оширишда барча банкларнинг воситачилик ролини ошириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун хорижий кредит линияларини ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш мақсадида мазкур Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун инвестиция жараёнларида айниқса халқаро молиявий ташкилотлар линияси бўйича молиявий воситачиликни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш;

2000 йилдан бошлаб йирик инвестиция лойиҳаларини комбинацияли (синдикатлаштирилган) молиялаштириш ва кредитлаш механизми ва воситаларини шакллантириш;

банклар фойдасининг 25 фоизгачасини тижорат банкларида ташкил этилаётган кичик ва ўрта бизнеснинг ишлаб чиқариш корхоналарини, юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, деҳқон ва фермер хўжаликларини Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағларига ажратиш ҳисобига кичик ва ўрта бизнеснинг ишлаб чиқариш корхоналарини, юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, деҳқон ва фермер хўжаликларини имтиёзли кредитлашдан фойдаланиш.



IV. ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ВА АҲОЛИНИ

МИКРОКРЕДИТЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Ҳозирги вақтда хусусий тадбиркорларни, кичик ва микрокорхоналарни микрокредитлаш бозори тўлиқ банкларга тегишлидир, бу ушбу бозорда рақобатнинг даражаси етарли эмаслигига олиб келади.

Дастур микрокредитлаш бозорида рақобатни кучайтириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутади:

Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молиявий муассасаларнинг кўмагида кредит кооперативлари (уюшмалар) ташкил этиш йўли билан кичик ва ўрта тадбиркорликни маблағ билан таъминлашнинг банк кредитлашига муқобил шаклларини ривожлантириш;

хусусий тадбиркорлар, кичик ва микрокорхоналарни микрокредитлаш механизмини доимий равишда такомиллаштириш мақсадида кредит кооперативлари (уюшмалар)нинг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини ривожлантириш.

Шу билан бирга банк тизимида кичик ва ўрта бизнес субъектларини, хусусий тадбиркорликни микрокредитлашнинг воситаларидан кенг фойдаланилади, шу жумладан, қарз олувчи томонидан учинчи шахслар, маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролари йиғини органларининг кафиллигини беришдан фойдаланилади.



V. БАНК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Республика мустақиллиги йилларида банк тизимида мижозларнинг пул маблағларини ўз вақтида ўтказишни таъминловчи электрон тўлов тизими шакллантирилди. Бироқ банк тизими олдида яқин йилларда турган вазифалар уни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришни тақозо этади.

Дастурда банклараро ахборот-компьютер инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида қуйидагилар назарда тутилган:

Марказий банк маълумотларни узатиш банклараро тармоғининг ахборот-компьютер инфратузилмасини ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришнинг илгор йўналишларига мувофиқ такомиллаштириш. Бунинг учун 2000 йил мобайнида Жаҳон банки лойиҳаси доирасида тўлов тизимининг концептуал дизайни ишлаб чиқилади;

Марказий банк маълумотларни узатиш банклараро тармоғини 2000 - 2001 йиллар мобайнида банк тузилмалари ва бошқа молиявий тузилмаларнинг ахборот борасида ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи телекоммуникацияларнинг глобал республика тармоғига айлантириш йўли билан ривожлантириш;

маълумотларни узатиш тармоғида стандартларни ва ахборот айирбошлаш тартиботини такомиллаштириш йўли билан электрон почта ишини янада яхшилаш;

пластик карточкалар негизида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар миллий тизимини яратиш.



VI. БАНК МЕНЕЖМЕНТИНИ ВА БАНК КАДРЛАРИ

ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Дастур банк менежментини ва банк кадрлари тайёрлаш усулларини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутади:

банк фаолияти натижалари, кредитларнинг қайтарилиши учун банклар Кенгашлари ва Бошқарувларининг жавобгарлигини ошириш йўли билан банкларни корпоратив бошқаришни мустаҳкамлаш бўйича 1999 йилда бошланган чора-тадбирларни 2000 йилда давом эттириш;

тижорат банкларида ички аудит хизматларининг ролини кучайтириш, уларнинг ижро этувчи органдан мустақиллигини таъминлаш ва банклар ижро этувчи органлари томонидан ички аудит хизматларини улар фаолиятидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш учун банкнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ишончли ахборот билан таъминлаш;

тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг рейтингларини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берувчи банк кадрлари тайёрлаш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 2000 йилда ва ундан кейинги йилларда замонавий компьютер техникаси, банк иши бўйича мамлакатимиз адабиёти ва хорижий адабиёт билан таъминлаш йўли билан банк таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва кутубхона фондини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилади;

ана шу мақсадда банк мутахассисларини илғор жаҳон банки амалиётига мувофиқ ўқитиш мақсадида олий ўқув юртлари, банк коллежлари ва синфлари учун: дарсликлар, қўлланмалар ва услубий адабиётнинг янги авлодини, шунингдек бирхиллаштирилган ўқув дастурларини яратиш жараёнига 2000 - 2002 йилларда алоҳида эътибор берилади;

профессионал ўсишни рағбатлантириш ва таъминлаш, банкларнинг ижтимоий инфратузилмасини, шунингдек рағбатлантиришнинг номоддий шаклллари тизимини ривожлантириш йўли билан банк ходимлари меҳнати асосланишининг бозор усуллари тизимини янада такомиллаштириш. Тижорат банклари томонидан конференцияларда чиқишлар қилиш, оммавий ахборот воситаларидан, босма маҳсулотлардан, "Интернет" тармоғидан, Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан чет элда тақдимотлар ташкил этиш амалиёти қўлланилади.



VII. БАНК НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ

ВА ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ


Банк фаолиятини тартибга солувчи қабул қилинган қонунларга мувофиқ Марказий банкда тижорат банклари фаолиятини назорат қилишнинг халқаро стандартларга ва Банк назорати бўйича Базель қўмитаси талабларига жавоб берувчи таъсирчан тузилмаси яратилган.

Тижорат банклари ҳисоб рақамларининг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ бўлган ва банклар фаолияти очиқлигини таъминловчи янги режаси амалга жорий этилган. Шунингдек тижорат банкларида халқаро эътироф этилган аудит компаниялар томонидан ташқи аудиторлик текширишлари ўтказиш амалиёти жорий этилган.

Тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш, жадал ривожланаётган бозор шароитларида банк назоратининг таъсирчанлигини қўллаб-қувватлаш бўйича Марказий банкнинг ролини янада кучайтириш мақсадида Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан тижорат банклари фаолияти устидан назоратни такомиллаштириш;

банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарларига мувофиқ такомиллаштириш йўли билан тижорат банкларининг ахборотни ташқи фойдаланувчилар учун ошкор қилиш стандартларини янада ривожлантириш.



VIII. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Банк тизимини ислоҳ қилиш дастурининг асосий йўналишлари миллий молия-кредит тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини очиб беради ва Дастурнинг мамлакатда амалга оширилаётган умумий иқтисодий қайта ўзгартиришлар, банк тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, миллий молия тизимининг барқарорлигини, молия бозорларида эркин рақобатни қўллаб-қувватлаш билан мувофиқлиги принципларига асосланади.

Банк тизимини ислоҳ қилиш дастури асосий йўналишларининг амалга оширилиши қуйидагиларни таъминлайди:

давлат ва нодавлат банк муассасалари фаолият кўрсатишининг баланслилигига эришиш мақсадида банк тизими мол-мулки тузилмасини мақбуллаштириш;

банк тизимини ривожлантиришнинг рақобатбардошлик даражасини оширишга йўналтирган ҳолда банк секторини монополиядан чиқаришни кучайтириш;

бозор ва кредит таваккалчиликларини ҳисобга олган ҳолда активлар ва пассивларни самарали бошқаришни таъминловчи банклар кредит сиёсатини такомиллаштириш; тижорат банкларида ички кредит назорати тизимини ривожлантириш; кредит ресурсларини истеъмол ва инвестиция талабини рағбатлантиришга йўналтириш;

банкларнинг банк воситаларининг харидоргирлигини жорий этиш ва такомиллаштириш йўли билан юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини (шу жумладан, валюта маблағларини) омонатларга жалб қилиш ишлари фаоллашувини таъминлайдиган уларнинг депозит сиёсатини ривожлантириш;

банкларнинг инвестиция воситачилари сифатида тижорат банкларининг ролини оширишга; реал секторнинг устувор тармоқларини кредитлаш кўламларини кенгайтиришга; иқтисодиётнинг хусусий секторини, шунингдек кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг молиявий имкониятларини ривожлантиришга, банкларнинг инвестиция лойиҳалари ва дастурларини маблағ билан таъминлашда қатнашишининг янги шакллари ва усулларини жорий этишга қаратилган инвестиция сиёсатини такомиллаштириш;

банк хизматларини кенгайтириш ва диверсификациялаш, банк мижозларига хизмат кўрсатишнинг замонавий банк маҳсулотлари ва технологияларини жорий этиш асосида тижорат банклари билан уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш;

банкнинг барқарорлиги ва фаолият кўрсатиши ишончлилиги ошишига кўмаклашувчи банкнинг жорий ва стратегик фаолиятини бошқаришда сифат ва самарадорлик ошишини таъминловчи замонавий халқаро стандартлар ва ҳуқуқий нормаларга жавоб берувчи тижорат банкларида корпоратив бошқаришни институционал мустаҳкамлаш;

банк хизматлари бозорининг, шунингдек тижорат банклари фаолиятининг уларнинг мижозлари, инвесторлар ва ҳамкорлар учун очиқ бўлишини ошириш;

монетар сиёсат, давлат кредити, фискал сиёсат, ички назорат ва аудитлаш, ташқи аудитни ўз ичига олувчи банклар фаолиятини давлат томонидан ва ички иқтисодий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш;

жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви шароитларида мамлакат молия тизими учун салбий тизимли таваккалчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминловчи мамлакатимиз тижорат банкларининг жаҳон банки тизимига изчил интеграциялашувини амалга ошириш;

молиявий секторнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш;

банкдан ташқари молия муассасаларининг, айниқса ички инвестиция ресурсларини жамлаш масаласидаги фаолиятини ривожлантириш;

тўлақонли банк назорати остида бўлган яхши бошқариладиган кредит муассасаси бўлиши мумкин бўлган банкларнинг миллий тармоғини яратиш;

банк секторининг таъминловчи кичик тизимларини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Банк тизимини ислоҳ қилиш дастурининг амалга оширилиши иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари учун анча ривожланган молиявий муҳитни таъминлаш, кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг амалий фаоллигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз корхоналарининг рақобатбардошлиги ошишига ижобий таъсир кўрсатиш, мамлакат иқтисодиётига қўйилаётган жамғармалар ва инвестициялар даражаси жиддий равишда ўсишига кўмаклашиш, макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш тенденцияларини мустаҳкамлаш йўли билан иқтисодиётда бир қанча ижобий натижаларга олиб келади.

























Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск