язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 25.06.2007 й. М-31-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2007 й. 1136-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2007 й.

N 1136-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

25.06.2007 й.

N М-31


БУЙРУҒИ



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 7 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-532-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги (2002 йил 8 май, рўйхат рақами 1136) низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                               А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандидаги "вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар:

Бюджет ташкилотлари томонидан - меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Марказий банк раиси, Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 326-модда.