язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар/ ёш оилаларга/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1991 й. 82-сон "Келин-куёвларга мебель, гилам ва гилам поёндозларни сотишнинг имтиёзли тартиби тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.1991 й.

N 82



КЕЛИН-КУЁВЛАРГА МЕБЕЛЬ, ГИЛАМ ВА

ГИЛАМ ПОЁНДОЗЛАРНИ СОТИШНИНГ

ИМТИЁЗЛИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Жумҳурият аҳолисининг миллий хусусиятлари ва анъаналари муносабати билан келин ва куёвларни чакана нархлар кескин ошган шароитда ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 27 ноябрдаги 370-сон қарори 4-пунктининг биринчи абзаци қисман ўзгартирилиб, 1991 йил 3 апрелдан бошлаб келин ва куёвларга битта гилам ёки гилам поёндоз, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган битта мебель йиғмаси ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилган йиғмага ва гарнитурага кирмайдиган бошқа мебель буюмларни шартнома (эркин) нархларнинг, бошқариладиган ёки белгилаб қўйилган нархларнинг 75 фоизини, лекин ҳар бир оилага кўпи билан 1500 сўм чегириб сотиш жорий этилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов