ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.03.2014 й. "Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 809-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2014 й.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

2011 ЙИЛ 14 ДЕКАБРДАГИ 809-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тошкент шаҳри туманларида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги турар жойларга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда шахсий мулк сифатида рўйхатга олиш ишлари ҳужжатларини расмийлаштиришда келиб чиқаётган баъзи муаммолар сабабли амалга оширилиши керак бўлган ишларнинг тўлиқ якунига етказилмаганлигини, шунингдек, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2013 йил 21 декабрдаги мурожаат хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги "Тошкент шаҳрида рухсатсиз қурилган, кўп йиллардан бери фойдаланиб келинаётган якка тартибдаги турар жой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини амалга ошириш ҳақида"ги 809-сонли қарорида:


1.1-бандидаги "амалга оширилсин" деган сўзлар "белгиланган муддатда тўлиқ ниҳоясига етказилсин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1.5-бандидаги "2013" рақамлари "2015" рақамлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар каналларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармаси, тегишли темир йўл корхоналари билан биргаликда:

Қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва меъёрларга жавоб берадиган уй-жойларнинг хатлов натижалари асосида рўйхати тузилсин ва маҳаллалар кесимида ер чегаралари хариталари тасдиқлансин;


4 ва 5-бандлари тегишлича 5 ва 6-бандлари деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                       Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2014 йил 19 март























Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск