язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1992 й. 365-сон "Миллий хавфсизлик хизмати органларининг офицерлар таркибидаги шахсларига, муддатдан ташқари хизматдаги прапоршикларга, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга хизмат уй-жой бинолари бериш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.1992 й.

N 365


МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ОФИЦЕРЛАР

ТАРКИБИДАГИ ШАХСЛАРИГА, МУДДАТДАН

ТАШҚАРИ ХИЗМАТДАГИ ПРАПОРШИКЛАРГА,

МИЧМАНЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА

ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙ БИНОЛАРИ БЕРИШ

ТЎFРИСИДА



Миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояланганлигини яхшилаш ва уй-жой майдонларини тақсимлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органларининг офицерлар таркибидаги шахсларига, муддатдан ташқари хизматдаги прапоршикларга, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг эгаллаб келган уй-жой майдонлари хизмат жойини ўзгартирганларида банд қилиб қўйилади, янги хизмат жойида хизмат уй-жой бинолари берилади.


2. Миллий хавфсизлик хизматига, унинг жойлардаги органларига ва ҳарбий қисмларига уларнинг ходимлари бўшатган уй-жой майдонини, уй-жой фондининг идоравий мансублигидан қатъи назар, эгаллаш ҳуқуқи берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов