ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /Ички ишлар вазирининг 04.11.2015 й. 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2015 й. 2740-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.12.2015 й.
N 2740
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
04.11.2015 й.
N 179
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида
идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб
юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган
ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида"ги қарорига мувофиқ, шунингдек идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларининг жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. Ахмедбаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 629-модда